27 April 2011
12:33 -
Владимир Путин дунёнинг яна бир диктатори йиқитилаётганидан дарғазаб
Расмий ташриф билан Данияга келган Россия бош вазири Владимир Путин маҳаллий ҳамкасби Ларс Лекке Расмуссен билан музокаралар олиб боргандан кейин, икки бош вазир матбуот конференцияси ўтказди. Айнан шу ерда Россиянинг ҳақиқий хўжайини Ғарбнинг Ливияда олиб бораётган ҳарбий оперцияларидан норози эканлигини яна бир марта очиқча кўрсатди.
Маълум бўлишича, Путин Ливия диктатори Муаммар Каддафи йиқитилаётганидан шунчалик ғазабда эканки, мулоҳазаларида бозордаги чакана сотувчилар даражасига тушиб қолганини ҳам сезмаганга ўхшайди. Мана унинг баъзи “гўзал” ифодалари.
“Жанаб Каддафи янгича монархия кашф этди. Бир маҳаллар инқилоб натижасида ҳокимиятга келган Напален ҳам ўзини император деб эълон қилганди-ку. Ливиядаги янгича монархия ичида ички қарама-қаршиликлар чиқиб, қуролли тўқнашувларга айланибди. Шунга ҳам ташқаридан аралашиш керакми? Ўша минтақанинг харитасига қаранг. Атроф тўла шу каби монархиялар. Нима, у ерда Данияга ўхшаш демократия борми? Йўқ, ерли халқнинг менталитетига мос келадиган монархиялар бор.”
Путин жаҳл устида айнан Дания ҳам монархия эканлигини унутиб қўйган, шекилли.
“Нима, дунёда бунақа қийшиқ двлатлар бошқа йўқми, деб давом этди Путин. Уларнинг ҳаммасини ишига аралашишимиз керакми? Каддафи ким бўлмасин, уни жисмоний йўқ қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”.
Демак, Путинга кўра, Каддафининг ўз мухолифларини йўқ қилишга ҳаққи бор, аммо унинг ўзини йўқ қилиб бўлмайди.
Аслида Путиннинг енг шимариб Каддафига адвокатлик қилишининг сабабини унинг қуйидаги сўзларидан қидириш керак: “Ливия Африкада нефть заҳиралари бўйича биринчи, газ заҳиралари бўйича тўртинчи ўринда туради. Демак, савол туғилади: у ердаги ишларга аралашаётганларнинг асл мақсади шу нарсалар эмасми?”
Яъни, Ливиядаги нефть заҳиралари Ғарбнинг назорати остига ўтса, жаҳонда нефтнинг нархи албатта тушади. Нефтнинг нархи эса, Россия иқтисодининг асосий таянчи бўлиб қолган. Демак, Путин Каддафининг тақдиридан эмас, нефтнинг нархи тушиб кетиши мумкинлигидан хавотирда.