11 March 2011
07:26 -
Озорбайжон мухолифати Тунис-Миср-Ливия воқеаларига тақлид қилмоқчи
Бу мамлакатда нашр этиладиган “Эхо” каби мустақил нашрларнинг хабарига кўра, Facebook орқали “11 март – буюк ғазаб куни” номли ёш мухолифатчиларнинг ташаббус гуруҳи тузилган. Бу гуруҳнинг мақсади – бугун, яъни 11 март куни бутун мамлакат бўйлаб норозилик чиқишлари уюштиришдир. Бундай намойишларнинг мақсади – жорийдаги ҳукуматнинг ҳамма соҳалардаги ишига норозилик билодириш билан бир қаторда, Мисрдаги инқилобнинг 1 ойлигини ҳам нишонлаш деб кўрсатилмоқда.
Аъзоларининг сони 4 мингга етган Ташаббус гуруҳининг баёноти эълон қилиниши билан қамаш-қамашлар бошланди, деб хабар беради ББС радиоси. Ёшларнинг лидерларидан баъзилари маъмурий жазога тортилди, 5-10 кунга қамалди, баъзиларига қарши жиноий иш ҳам қўзғотилди.
Нефтнинг нархи ортиши туфайли сўнгги 10-15 йилда иқтисодий аҳволи фақат яхшиланиб бораётган Озорбайжонда диктатор-президент Илҳом Алиевнинг рейтинги, турли сўровномаларга кўра, 70-80 фоиз экан. Бундай шароитда, Тунис-Миср-Ливия воқеаларига тақлид қилиб, халқ кўчага чиқишининг эҳтимоллиги катта эмас, дейди мухбиримиз. Озорбайжон мухолифати ўзига хос сиёсий технологияларга таяниб, кураш учун ўзига хос йўл танлаши керак.