13 February 2011
19:00 -
Миср Халқ-демократик партиясининг депутатлари партиядан қочишмоқда
Бу мамлакат матбуотининг бугунги хабарларига кўра, раиси Мисрнинг сабиқ президенти Ҳусни Муборакнинг ўзи бўлган ҳокимиятдаги Халқ-демократик партиясининг мамлакат парламентидаги аъзолари партияни ташлаб кетишмоқда. Партиянинг Бош котиби Ҳусан Бадрави жума куниёқ, яъни Ҳусни Муборак президентликдан истеъфога кетишидан бир неча соат аввалроқ, лавозимини ташлаган экан. Партия раҳбарияти, улар ичида диктаторнинг ўғли ҳам бўлган, бир ҳафтача аввал коллектив равишда истеъфога кетганини биз хам хабар қилгандик.
Куни кеча парламентнинг бу партиядан сайланган 66 аъзоси ўз партиясини тарк этибди. Улар номи “Озодлик партияси” деб аталиши мумкин бўлган янги ташкилот тузишни ўйлашаётган эмиш.
Қоҳиранинг марказидаги Таҳрир майдони бугун намойишчилардан бутунлай бўшади. Улар янги ҳокимиятнинг биринчи қадамларидан тўла қонқишмаган бўлсалар ҳам, намойишларни тўхтатишга, аммо ҳафтада бир марта митинглар ўтказиб, сиёсий ислоҳатлар масалсида ҳокимиятга босим уюштириб туришга қарор қилишибди
30 йиллик ҳукмронлик қилган диктатор ҳамда партиясининг тарих ва тақдири ҳамма режимбошиларга ўрнак бўлиши керак.