13 February 2011
06:38 -
Япония вазирининг Курилл ороллари ҳақидаги гаплари ва Ислом Каримнинг Японияга бефойда ташрифи
Ҳозир Москвада бўлган Япония ташқи ишлар вазири Сэйдзи Маэхара русларнинг “Эхо Москвы” радиосига берган интервьюсида Курилл оролларини назарда тутиб, шундай дебди: “Тўртта шмолий оролга келсак, руслар у ерда ҳеч қачон яшамаганлар, Россия армиясининг ҳужумидан кейин, 17 минг киши у ерларни тарк этган. Ҳозир улардан 7,5 минг киши қолган ва улар орқага қайтишни истайдилар. Биз бу хусусда тинч музокаралар олиб бориш истаймиз. Биз таъкидлаймизки, Курилл оролларининг Шимолий ҳудудлари японларнинг ерларидир ва биз бу масаланинг тезроқ ечишни ва алоқалариимзни ривожлантиришни истаймиз”.
Кўриниб турибдики, Япония ўз оролларини қайтариб олиш мақсадидан чекинмоқчи эмас.
Курил ороллари бир вақтлар Ўзбекистон ҳам парчаси бўлган СССР тарафидан босиб олингани сабабли, Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг 8-10 февраль кунлари Японияга қилган ташрифи доирасида бу ороллар туфайли Россия-Япония орасида чиққан навбатдаги жанжал ҳам тилга олиниши керак эди. Аммо, Москвадан ўтдан қўрққандек қўрқадиган Ислом Карим бу мавзу тилга олинмаслиги кераклигини аввалдан ультиматом шаклида талаб қилганига шубҳа йўқ. Япония бу талабни қабул қилгани ва шундан кейин Ислом Каримнинг Япония билан музокаралари бекорга вақт ўтказишга айланиб қолгани ҳам шубҳасиздир.
Аслида, Ўзбекистон дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бири бўлмиш Япония билан муносабатларини чуқурлаштириш ва Япониядан ёрдам олишни истаса, Ўзбекистон ҳам таркибида бўлган СССР тарафидан босиб олинган Курилл оролларининг эгасига қайтариш тарафдори бўлиши керак, дейди мухбиримиз.