12 January 2011
23:39 -
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан президант мукофотлар ёғдирди, уларни кўчага улоқтириш куни ҳам яқин
Ўзбекистон президентининг фармони билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликларининг 120 дан ортиқ ходимига фахрий унвонлар ва орден-медаллар берилди. Бундай навбатдаги оммавий мукофотлар тарқатилишининг сабаби – келаётган Ватан ҳимоячилари куни.
Фармонда номи битталаб санаб чиқилган одамлар Ваатанимизни ҳимоя қилиш учун нима қилгани, қандай қаҳрамонликлар кўрсатгани номаълум. Аммо, шу нарса маълумки, ўтган йили ёзда Қирғизистон жанубида ўзбеклар қирғиз фашистлари томонидан қирғин қилинганда, бу “қаҳраманлар”дан биронтаси мардлик кўрсатиб, ўзбекларни ҳимоя қилиш чақириғи қилмади. Ёки “Бирлик” Партиясининг Қирғизистонга ўзбек қўшинлариани олиб кириш талабини қўллаб-қувватламади.
Ҳеч шубҳа йўқки, вақти келиб миллатнинг ёки ўзларининг кеч уйғонган виждонлари талаби билан бугун мукофотланганлар мукофотларни улоқтирадилар ва ўз вақтида хоинларча қилган қўрқоқликлари учун халқда узр тилайдилар.