13 January 2011
00:14 - “Ҳаракат” хатқутисидан: “Ҳуқуқ ҳимоячисига &#
Халқаро Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Қўмитаси аъзоси Турсун Бек Тўразода 2010 йилнинг охирларида Сирдарё тумани ҳокимлиги томонидан талон-тарож қилинган ер майдонлари ва тендер комиссияси раиси иштирокида фермерларнинг ҳақ-ҳуқуқи поймол қилинганлиги ҳақида Президент девони қошидаги Ҳисоб Палатасига хабар берганди.

Ҳозир маълум бўлишича, Сирдарё вилояти ИИБ коррупцияга қарши кураш бўлимининг ходими Ғайрат Умаров туман ҳокимининг махсус топшириғи билан ҳуқуқ ҳимоячиси, журналист Турсун Бек Тўразодага пора бериш “операция”сини ўтказиш учун Сирдарё туманидан одам ёллаш ҳаракатини қилмоқда. Бу хусусида Халқаро Инсон Ҳуқуқлари Қўмитасига тезкор маълумот келиб тушган.

Ушбу инцидентга қарши курашиш мақсадида Турсун Бек Тўразода халқаро ҳамжамият, шунингдек, халқаро ташкилотларга зудлик билан расмий баёнот бериб, туҳмат ва суиқасднинг олдини олишда барчани огоҳликка чақирмокда.

Халқаро Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Қўмитаси бугун бу ҳақда расмий баёнот тарқатди.