12 January 2011
22:53 -
Жаслиқдаги қийноқлар ҳолва экан...
Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББга қарашли 64/71-муассасадаги (Жаслиқ посёлкаси) қийноқлар Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган 64/6-муассасадаги қийноқлар олдида ҳолва экан, дейди маҳкумлар. “Ҳаракат” хатқутисига келган билдиришномада таъкидланишича, подполковник Улуғбек Ҳамидов бошчилик қиладиган мазкур ижро муассасасида 350 нафардан ортиқ Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилганганликда айбланган шахслар бўлиб, улар ноинсоний қийноқларга солинади. Ҳатто уларнинг 200 нафари президент ва ҳукуматдан кечирим сўраган бўлишига қарамасда қийноққа солинмоқдалар. Маҳкумларнинг 6 нафари декабрь ойининг ўзида жонига қасд қилган ва бир нафари вафот этган.
Муассаса назоратчиси, майор Тўлқин Тўхтасинов етакчилигида амалга оширилаётган қийноқ турлари кун сайин такомиллашиб бормоқда. Жаслиқдан келиб, энди у ерни орзу қилаётган маҳкумлардан бири “Тўлқин деганлари ақлдан озган, соғ одам тирик жонни бунчалик қийнамайди” деди. Албатта, мазкур маълумот ИИВнинг Жазони ижро этиш Бош бошқармаси томонидан ўрганилиб, вазият ўнгланади, деган хомхаёлдан йироқмиз. Бироқ ўқувчиларимизнинг йўллаётган хабарларини чоп этишга бурчлимиз.