13 January 2011
22:00 -
Ўзбeкистoн Қурoлли Кучлaрининг 19 йиллиги мунoсaбaти билaн Ислом Каримнинг тaбригида асосий мавзу – қуролли кучларни ислоҳ этиш
Аскaр вa сeржaнтлaр, oфицeр вa гeнeрaллaр ҳамда қурoлли кучлaрнинг фaxрийлaрига қаратилган Ўзбекистон президентининг 5 варақли табрик матнини халққа зўрлаб эшиттириш мумкин, лекин биронта ақли расо одам бундай узундан-узоқ ва зерикарли нарсани ўзича ўқиб ўтирмаслиги аниқ. Бунинг устига, Ўзбекистоннинг қуролли кучлари ҳали биронта ишда ўзини кўрсатган эмас. Унинг кучи нимага етишини ҳеч ким билмайди.
Маълумки, ҳар қандай қуролли кучларнинг бош вазифаси Ватанни ва Миллатни ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш, Ватан ва Миллат хавфсизлигини таъминлаш. Ўзбекистоннинг қуролли кучлари Москванинг бир оғиз амри билан Қирғизистонга бериб юборилган ҳудудларимизда яшайдиган Ўзбек миллатининг бир қисми ўтган йили ёзда қирғин қилинаётганда тамошабин бўлиб турди, ўзининг Олий Бош Қўмондони билан биргаликда ўз Миллатига хоинлик қилди. Бу қуролли кучлар тарихга айнан шу ном билан киради. Ўзбекистон келажакда бошқатдан армия қуриши кераклиги ўз-ўзидан маълум.
Табрикномада яна бир нуқтага эътибор берииш керак. Ислом Карим ўлиб қутилиб, қуролли кучларимизни ислоҳ қилиш ҳақида дафоларча гапиради. Демак, бу армия бир тийинли иш қилолмаслиги ҳозирданоқ маълум. Армиямиз замонавий талабларга жавоб берадиган бўлса, уни ислоҳ қилиш кимга керак бўларди? Ўзбекистонда ҳамма нарса каби, қуролли кучларимиз ҳам ҳеч қандай замонавий талабларга жавоб беролмайди. Бунинг айбдори – Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримдир. Дарвоқе, унвонга қаранг. “Бош Қўмондон” эмас, “Олий Бош Қўмондон”.
Қуролли Кучларимизнинг Ватан ва Миллатга хизмат қилиш нияти бўлса, авваламбор, бундай “Олий Бош Қўмондон”дан қутилиши керак.