21 July 2006
03:00 - 23:00 - Абдураҳим Пўлат: Ўтган йили Салай Мадаминовни АҚШга олиб келгандим, бу йил ўзи келдимикан?20:00 - Мурод Жўраевнинг ишида кутилмаган “бурилиш”19:00 - Ими-жими ўтаётган судлар ҳам бор. Тошкентда Дишод Хожиев, Тоҳир Йўлдош ва
23:00 - Абдураҳим Пўлат: Ўтган йили Салай Мадаминовни АҚШга олиб келгандим, бу йил ўзи келдимикан?

Ўтган йили сайтимизнинг Форумига номаълум кишининг ёзган бир шархини шу кунларда яна ўқиб қолдим. У одам, унга ўхшганлар кўплигини тан оламан, мени нокамтаринликда, жуда кўп воқеалар менинг таъсиримда бўлади, деб гапиришда айблабди. У истеҳзо билан “Муҳаммад Солихнинг АҚШга келишига ҳам сиз сабаб бўлгандирсиз”, дебди,

Масаланинг энг кулгили жойи шундаки, Салай Мадаминовнинг (пайғамбаримизнинг ҳурмати учун мен бу эркчини ота-oнаси тарафидан берилган исм билан айтишни истайман) ўтган йили, яъни 2005 йил май ойида АҚШга келишига ростдан ҳам мен сабабчи бўлганман. Мана ўша воқеанинг қисқача тарихи.

Нью-Йоркдаги Колумбия Университетида рус тилини ва бир оз ўзбекчани ҳам биладиган, Ўзбекистон масалалари билан шуғулланадиган бир профессор бор. Питер Синнот исмли бу тадқиқотчи кўпчиликка таниш бўлмаса ҳам, илм одамлари ичида ўзига яраша мавқега эга.

У 2004 йилнинг сўнгги ва 2005 йилнинг бошларида бир неча марта менга телефон қилиб, университетда ўзи олиб борадиган семинарга таклиф қилди. Табиий, мен у ерда Ўзбекистондаги сиёсий воқеалар, мухолифат ҳақида маъруза ёки маърузалар қилишим керак эди. Нью-Йоркга бориш ҳаражатлари қопланишинини қўйиб туринг, тузукгина гонорар ҳам тўлашга ваъда берди.

Мен ҳақиқатдан ҳам жуда банд эканлигимни баҳона қилиб, таклифни қабул қилолмаслигимни айтдим. У мени кўндириш учун анчагина уринди. Унинг ўзбекчасига жуда ёқимли овоз билан “Абдурайим ако, ёлибараман” деган сўзларини ҳали ҳам хотирлайман.

Кейин унга жидиийроқ жавоб бердим. “Менинг боришни истмашимнинг асл сабаби, - дедим мен, - бу каби учрашувларнинг биз, яъни мухолифат учун фойдасизлигидир. Бу каби учрашувларга келадиган одамлар учун бундай учрашувлар жуда қизиқ ва фойдали. Аммо, Американинг сиёсатини, Ўзбекистонга нисбатан сиёсатини ҳам, белгилайдиган одамлар бутунлай бошқа одамлар. Ҳатто Америка сиёсатини белгиловчи одамлар билан учрашсам ҳам, улар мен билан учрашгач, сиёсатларини ўзгартирадилар деган иллюзиям йўқ. Чунки, Америка ўз сиёсатини жуда кўп факторлар асосида қабул қилади. Бу қаторда, на фақат мен, умуман Ўзбекситоннинг ўзи ҳам асосий роль ўйнамаслигини тушуниш керак. Шуни аниқ билганим сабабли, мен Америкада яшасам ҳам, жуда кўп таклифларни қабул қилмаганман.

Юқори савиядаги, масалан, Давлат Департаменти, Хавфсизлик Кенгаши ва Конгрессдаги учрашувларнигина қабул қилишимнинг сабаби бор. У ердагиларнинг ҳам қарорларини ўзгартиролмайман, аммо, ҳар ҳолда у ерлар қарор қабул қилувчи нуқталарга яқин бўлгани учун, улар билан учрашувдан қочмайман. Бундай шароитда мен учун муҳим бўлгани АҚШнинг сиёсатини билган ҳолда унинг сиёсатидан ўзимиз учун керак бўлганича фойдаланабилишдир. Океанда кетаётган кема елаканлар системаси воситасида истаган йўналишида кетолади. Зиг-заглар билан шамолга қарши ҳам кетиш мумкин. Мен сиёсатчи сифатида АҚШ ва Ғарбнинг шамолидан, денгиздаги кема каби, фойдаланишимиз керак, деб ҳисоблайман, фойдаланмоқдамиз ҳам. Муҳим бўлгани, АҚШ ва Ғарбнинг шамоли ҳар доим биз истаган йўналишда бўлмаса ҳам, умуман олганда демократия йўналишида эканлигидир.”

Университет профессори билан гапимиз битавермагач, “Гонорар сифатида 1 миллоон доллар берсангизларгина боришим мумкин, партиямиз учун пул жуда керак” деб ҳазиллашиб ҳам кўрдим. Ниҳоят у козирини чиқарди. “Унадй бўлса мен Муҳаммад Солихни таклиф қиламан”, деди у. “Мана бу жуда яхши қарор, дедим мен. Унинг гуруҳи ҳозир ҳеч қанда фаолият олиб бормаётгани туфайли қиладиган иши ҳам йўқ. Дунёнинг бир чеккасидаги Норвегиядан ҳар замонда чиқиб қолса, ҳар ким билан учрашиб қoлолишадан бахтли бўлади” дедим.

Хуллас, шундай бўлди ҳам, Салай Мадаминов Колумбия Университетининг таклифи билан АҚШга келди. Унинг саёҳати айнан Андижон воқеаларидан кейинги кунларга тўғри келгани учун Ўзбекистон мухолифати вакиллари билан учрашувларга талаб кўпайиб кетганини тушуниш қийин бўлмаса керак. Уни ҳатто мен билан биргаликда ҳукуматнинг расмий бир органига ҳам таклиф қилишди, аммо сўнг дақиқада уни таклиф қилинганлар рўйхатидан чиқаришди.

Ўша кунларда ростдан ҳам ўзбек мухолифатчиларнинг “нархи” қанчалик ошиб кетганини тушунтириш учун яна бир мисол кўрсатаман. Андижон қирғинидан 1-2 кун кейин Россиянинг 1-чи телеканали мен билан суҳбат таклиф қилди. Менинг гапларим рус расмийларининг сиёсатига қарши бўлгани учун, барибер энг керакли гапларимни кесиб ташлайсизлар, деб таклифни рад этдим. Ҳайронлигидан шошиб қолган бу телеканалнинг Вашингтондаги офиси раҳбари “Тўғри, Москвада гапларингизни цензура қилишади, аммо мен аниқ биламанки, энг нейтраль гапларингз билан энг камида 2 минут бутун Россияга таниласизку” деди. “Мақсадим бировларга танилиш эмас”, жавобини бердим.

Мана орадан бир йил ўтди. Шу кунларда Салой Мадаминов яна АҚШда. Бу сафар уни ким бу ерга таклиф қилганини билмайман. Лекин унинг бу сафари сабабини ёш бола ҳам тушунади. Яқинда менинг рус ва инглиз тилларида тарқатилган “Ўзбек мухолифатида принцип ўлароқ бирлик йўқ, аммо у барибир кучли” номли мақолам ўзим ҳам ўйламаган даражада қизиқиш уйғотди. Ўзбекистон мухолифати ичидаги воқеаларни фақат рус сайтлари орқали билиб юрадиган, мухолифатнинг тарқоқлиги лидерларнинг келишолмаслигидан эканлигига ишонган, ўзбек мухолифатнинг кучсизлиги ҳақидаги эртакларга ўрганиб қолган мутахасcислар шок ҳолатига келганини ҳам биламан. Айнан, шу сабабли, Салой Мадаминов бу ерга келиб, ўзи терроризм ва фундаментализм ғояларидан энди узоқлашганини айтиб бериш эҳтиёжи сезган бўлса керак. Аммо, уни яна мен олиб келдим деган иддаоим йўқ.

Бундай шароитда ўзбек мухолифатининг нархи яна ошиб кетди.

Келаётган ҳафтада, АҚШнинг Хельсинки Комиссиясида мен, Салой Мадаминов, Санжар Умаровнинг ўғли Ғулом Умаров ва АҚШлик машҳур профессор Марта Олкот иштирокида брифинг бўлади. Унинг мавзуси - “Ўзбекистон: ўзгаришлар бўладими?”.

Салой Мадаминовни билмадимку, мен бу брифингда АҚШлик мутахассисларга реалликдан келиб чиқиб қилиниши мумкин бўлган ўзгаришлар, биз ўзимиз нима қола олишимиз ва қандай ёрдам кутаётганимизни билдирмоқчиман. Бундан бир неча йил аввал бу “сиёсатчи” билан биргаликда АҚШда катта савиядаги бир расмий мажлисда қатнашгандик. Шунда у мен нутқ қилаётган пайтда “Бошқа партияларнинг ишига бурнингни суқма” деб менга бақириб кетган ва роса шарманда бўлган эди. Умид қиламанки, бу йилги йиғилиш конструктивроқ ўтади.


20:00 - Мурод Жўраевнинг ишида кутилмаган “бурилиш”

Аввалги хабарларимиздан маълум қилинганидек, Мурод Жўраeвнинг суди бугун давом этди. Мурод Жўpаевнинг адвокати Суҳроб Исмоилов ва жамоат адвокати сифатида иш билан танишиб чиққан, аммо судга киритлмаган бирликчи ҳуқуқ химоячиси Васила Иноятнинг фикрича, суднинг мақсади таниқли сиёсатчи Мурод Жўраевни яна қамоқда ушлаб туриш, суднинг ўзи эса спектакль эди. Шулардан келиб чиқиб, суд бугун номигагина иш олиб боргач битирилиши ва Мурод Жўраевни яна 3-5 йилга қамоқда қолдириш хусусида ҳукм чиқариши кутилганди.

Аммо бугун суд бироз бошқа йўнашда кетди. Ҳимоячи қатор илтимослар киритди. Улардан бири кўрсатма бериб бўлган гувоҳларнинг ҳали кўрсатма бермаганлари билан кўришмаслиги таъминланмагани хусусида эди. Адвокатнинг бу ва бошқа илтимослари инобатга олинди ва ишни чуқурроқ ўрганиш мақсадида судни 26 июлда давом эттиришга қарор қилинди.

Бугун судда асосан колония хизматчилари ва колония маъмурияти билан ҳамкорлик қилувчи маҳбусларнинг кўрсатмалари тингланди Улар бир бирига зид кўрсатмалар ҳам бердилар. Бу хусусда бугун ”Эзгулик” жамиятининг расмий маълумоти тарқатилди.

19:00 - Ими-жими ўтаётган судлар ҳам бор. Тошкентда Дишод Хожиев, Тоҳир Йўлдош ва Салай Мадаминов

Бугун Тошкентда бир суд жараёни битди ҳисоб, тўғрироғи, айбланувчи ва гувоҳларни сўроқ қилиш битди. Энди айбловчи ва адвокатнинг сўнг чиқишлари, сўнгра айбланувчининг сўнгги сўзи қолди. Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларининг диққатидан четда қолган бу судда оз эмас, кам эмас, Тоҳир Йўлдошнинг “тан қўриқчиси” (ҳужжатларда айнан шундай дейилган), ўтган йили ноябрь ойида Покистоннинг Вазиристон вилоятида қўлга туширилиб, Ўзбекистонга топширилган Дилшод Хожиевнинг иши кўрилмоқда. Унинг “бомба” каби кўрсатмаларидан бири “Эрк” партияси раиси Муҳаммад Солихнинг Тимур исмли ўғли - “Ҳолид” тахаллуси остида 1998 йилнинг баҳорида Покистонга келгани, Дилшоднинг ҳамкoрлигида Қобулга ўтказилгани, Дилшод билан биргаликда араб лагерларида дарс олгани, 1998 йилнинг сўнгида Қобулга оиласи билан келган Муҳаммад Солиҳ ўғлини олиб кетгани ҳақидадир.

18:30 - Каримов Москвага кетди

Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримов МДҲ раҳбарларининг норасмий саммитида қатнашиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетди. Жўнаб кетиш олдидан у журналистлар билан учрашгани йўқ. Саммитнинг асосий воқеалари эртага, 22 июлда бўлади. Русия ахборот воситаларидан маълумки, энг камида 4 мамлакатнинг раҳбарлари (Украина, Туркманистон, Гуржистон ва Арманистон) бу йиғилишга келмайдилар.

Руҳиддин Фахруддинов устидан суд бошланмасдан қолдирилди

Таниқли дин арбоби Руҳиддин Фахруддинов устидан очилган иш ва бу ишнинг судга оширилиши ҳақида сўнгги хабарларни 18 июлда тарқатган эдик. Бугун Тошкент шаҳар судида очилиши керак бўлган суд мажлисини кузатиш учун 30 га яқин ҳуқуқ ўимоячиси бу ерга келдилар. Уларнинг ичида “Эзгулик”нинг раҳбари Васила Иноят, Хьюман Райтс Вотчнинг Тошкентаги вакили Андреа Бэрг, ҳуқуқ ҳимоячиси Аҳтам Шоймардонов ва бошқалар бор эди.

Айбланувчининг янги тайинланган адвокати иш билан тўла тинишишга улгурмаганини рўкач қилиб, суд мажлиси бир ҳафта - ўн кунга қолдирилгани тўпланганларга эълон қилинди.

Шанхайда Ўзбекистон консульхонаси

Хитойнинг Шанхай шаҳрида Ўзбекистоннинг бош консульхонаси иш бошлади. Бу консульхона Ўзбекистоннинг 1995 йили Пекинда очилган элчихонасидан кейин Хитойдаги иккинчи дипломатик ваколатхонасидир. Мазкур хабарни берган “Жаҳон“ ахборот агентлиги эндиликда Тинч океан соҳилидан Ўзбекистонга келувчи хитойликлар учун уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш анча осонлашишини таъкидлайди.

Шу муносабат билан Тожикистоннинг, масалан, Хўжанд шаҳридан унинг ёнгинасида - Ўзбекистонда яшовчи ўз қариндошлариникига отланган, лекин виза олиш учун бир неча юз километрни босиб, пойтахт Душанбедаги элчихонамизга боришга мажбур бўлаётган оддий ўзбек ёки тожикнинг сафар кўргуликларини эсламаслик мумкин эмас. Нега, айтайлик, Хўжандда консульхонамиз йўқ? Мақолда айтилганидек, узоқдаги қуйруқдан яқиндаги ўпка ҳам яхши эмасми?

17:30 - “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати - ака-ука Бобожоновларнинг шахсий томорқаси

Мухбиримизга маълум бўлишича, “Озодлик” радиоси ўзбек хизматининг ходими Шуҳрат Бобожанов Мурод Жўраевнинг адвлкати Суҳроб Исмоиловга хат билан мурожаат қилиб, радио учун Мурод Жўраевнинг суд иши хусусида маълумот бериб туришни сўрагани туфайли, 19 июлда адвокат радиогa қуйидаги хабарни юборган:

From: Sukhrobjon Ismoilov
To: BabajanovS@rferl.org
Cc: vasilaez@dostlink.net
Sent: Wednesday, July 19, 2006 6:53 PM
Subject: Re: Murad Juraev

Shukhrat-aka,

Murod Joraev ishi boyicha songgi yangiliklar:

Dushanba kuni (17 iyul) sudya Islom Noyobov b-n telefon orqali boglanib, Jazoni Ijro Etish Muassasasi boshligi polkovnik Mirislom Mirsalimov Murod Joraevning jamoat himoyachisi Vasila Inoyatovani qamoqxonadagi sud zaliga kiritmasligini, buning uchun Vasila Inoyatova IIVning Jazoni Ijro Etish Bosh Boshqarmasidan ruxsat olishi zarurligini, qamoqxonaga hududiga faqat Murod Joraevning advokati, ya'ni men qoyilishimni bildirgan.

Sudya sud majlisini ochishni va ishni korishni boshlashni bugun (19 iyul) soat 11 ga tayinladi. Men bugun sud majlisida qatnashdim, sud tergovi va ish boyicha Murod Joraevga qarshi korsatma bergan guvokhlarning soroqlari boshlandi. Birinchi sud majlisi ikki soatdan ortiq davom etdi. Eslatib otaman, Murod Joraevga qarshi korsatma bergan hamma guvokhlar qamoqxona ma'muriyati vakillari yoki mahkumlardir. Sud tergovi davomida ularni soroq qilib, shundai xulosaga keldimki, Murod Joraevga qarshi Ozbekiston Jinoyat kodeksi 221-moddasi boyicha ayblovlar (Qamoqxona ma'muriyati qoida va talablariga buysunmaslik va ularni buzish) Murod Joraevni qamoqxonadan chiqarmaslik maqsadida uyushtirilgan.

Keyingi sud majlisi juma kuniga qoldirildi.

Sukhrob -

Аммо, бу хат радиога ҳеч бир алоқаси бўлмаган Шуҳратнинг укаси Қудрат Бобожонов тарафидан ўзининг хабари сифатида бошқа бир сайтда эълон қилинди. Мана ўша хабарнинг тўла матни:

* * *

Мурод Жўраев иши бўйича суд мажлиси жума кунига қолдирилди

17 июл, душанба куни судья Ислом Ноёбов Мурод Жўраевнинг адвокати билан телефон орқали боғланиб, жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи полковник Мирислом Мирсалимов Мурод Жўраевнинг жамоат ҳимоячиси Васила Иноятовани қамоқхонадаги суд залига киритмаслигини, бунинг учун Васила Иноятова ИИВнинг Жазони ижро этиш Бош бошқармасидан руҳсат олиши зарурлигини, қамоқхонага ҳудудига фақат Мурод Жўраевнинг адвокати, яъни Суҳроб Исмойилов қўйилишини билдирган.

Мурод Жўраевнинг адвокати Суҳроб Исмойиловга кўра, судья cуд мaжлиcини oчишни вa ишни кўришни бoшлaшни бугун, 19 июл coaт 11 гa тaйинлaган. Суд жараёнида қатнашган Суҳроб Исмойилов, cуд мажлиси тeргoв вa иш бўйичa Мурoд Жўрaeвгa қaрши кўрcaтмa бeргaн гувoҳлaрнинг cўрoқлaри билан бoшлaнганини айтади.
Биринчи cуд мaжлиcи икки coaтдaн oртиқ дaвoм eтган. Эслатиб ўтамиз, Мурoд Жўрaeвгa қaрши кўрcaтмa бeргaн ҳaммa гувoҳлaр қaмoқxoнa мaъмурияти вaкиллaри ёки мaҳкумлaрдир.

- Cуд тeргoви дaвoмидa улaрни cўрoқ қилиб, шундaй xулocaгa кeлдимки, Мурoд Жўрaeвгa қaрши Ўзбeкиcтoн Жинoят кoдeкcи 221-мoддacи бўйичa aйблoвлaр (Қaмoқxoнa мaъмурияти қoидa вa тaлaблaригa бўйcунмacлик вa улaрни бузиш) Мурoд Жўрaeвни қaмoқxoнaдaн чиқaрмacлик мaқcaдидa уюштирилгaн. – дейди маҳкум Мурод Жўраевнинг адвокати Суҳроб Исмойилов. Кeйинги cуд мaжлиcи жумa кунигa қoлдирилди.

Uzbekinfo.org, Қудрат Бобожонов

* * *

Табиий, ака-укаларнинг шахсий мулкларидан қандай фойдаланишлари ўзларининг ишлари. Аммо, радионинг электрон адресига келган хабарлар радионинг тасарруфидадир, улар ишлатилганда ҳам манба кўрсатилиши керак.

Минг афсуски, “Озодлик” радиоси ўзбек хизмати аллақачон у ерда ишлаётган одамларнинг шахсий томорқасига айлантирилган. Бундан бир неча йил аввал ҳам радио ходимларидан бири радиодаги имкониятларидан фойдаланиб, “Эрк” раиси Салой Мадаминовнинг Ўзбекистонда Толибон типидаги шариат далати қуриш чақириқлари бу радиодан қилинмаганини иддао қилувчи электрон хатлар тарқатгани учун сайтимиз тарафидан фош ва шарманда қилинганди. Аммо, ўшанда бирликчилар конфликтни оловлантирмасликка ҳаракат қилиб, радио раҳбарларидан бирининг Абдураҳим Пўлатга берган оғзаки тушунтиришлари (кечирим сўраш десак ҳам бўлаверади) билан чекланган эдилар.

Кечагина сайтимизда ўзтни “ижодкор” деб эълон этган бир гуруҳ 53-54-чиларнинг пасткашлиги ва маънавиятсизлиги ҳақида ёзган эдик. Қудрат Бобожонов улардан бири. Кўриб турибмизки, уларнинг маънавиятсизлиги касаликка айланиб бўлган. Улар ўз номларини чиқариш ва қариндош-уруғчиликни “унутмаслик” учун ҳар қандай профессионал-этик номаларга тупириб кетаверадилар.

15:00 - Ғойиб бўлганларнинг ҳаммаси ҳам ғойиб эмас

Аввалги хабарларимиздан бирида “Эрк” Партияси Андижон вилояти ташкилотининг раиси Исроил Холдоров 4 июлдан бери ғойиб эканини билдиргандик. Хабарда бироз хатолик бўлиб, ғойиб бўлиш санаси 4 эмас, 10 июль экан. Аммо бу санадан кейин ҳам талай вақт ўтди. Исроилдан дарак йўқ. Унинг уйидагилар ҳам у билан анча вақт илгари телефонда гаплашганларини билдирдилар.

Шу кунларда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятнинг раиси Толиб Ёқубнинг 15 июлдан бери ҳеч қаердан топилмаётгани ҳақида ҳабарлар тарқатилди. Бу жамиятнинг Жиззах вилоят ташкилоти раиси Баҳтиёр Ҳамроевнинг билдиришича, Толиб ака соғ-саломат ва ҳозир уйида, ғойиб бўлиш хабарлари асоссиз бўлган.