20 February 2013
16:47 -
Нью-Йоркдаги Колумбия Университетида ўзбекча масхарабозлик
Колумбия Университет қошидаги Гарриман институтида (кафедрага ўхшаган муассаса) шу кунлардан бирида бўладиган “Ўзбекистон беқарорлик даври: ички ва минтақавий муаммолар” номли йиғилиш қатнашувчиларининг рўйхатига қараган одам бу тадбир масхарабозликдан бошқа нарса эмаслигини дарҳол тушунади.
Мана ўша қатнашадиган масхарабозлар – Ўзбекистон МХХсининг АҚШдаги агентлари (“Озодлик” радиосидан Алишер Сидиқ ва “Америка Овози” радиосидан Навбаҳор Имом), бир кишидан иборат “Қуёшли Ўзбекистоним” коалициясининг ҳам ягона аъзоси ҳам раиси, бизнинг мухбирлар тарафидан ўзбекнинг Остап Бундери деб номланган Санжар Умар, Андижондаги акромийлар қўзғалонининг Ўшга қочиб келган одамлари билан айнан Ўшда ўтказган суҳбатларини қаҳрамонларча Андижонда фильмга олдим деб, ҳаммани алдаб орган авнтюрист-журналист Шоҳида Тўлаган. Улардан ташқари Хьюман Райтс Вотч ва Халқаро Кризислар Гуруҳи номли ташкиотларнинг вакиллари ҳам иштирок этишади.
Тадбирнинг ўзбек қатнашчилари Ўзбекистонда нималар бўлаётганини ҳам билмайдиган кимсалар бўлиб, авваллари ҳам шундай масхарабозликларида иштирок этиб юришганини билганимиз учун, бу тадбир ҳам циркка ўхшаган бир нарса бўлишини аввалдан айта оламиз.
Вақти келгани учун шуни айтиш керакки, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ўз хотираларида айтганидек, айнан Колумбия Университети уни ҳам шу каби тадбирга таклиф қилиб, ҳатто гонорар беришни ваъда қилса ҳам, “бундай фойдасиз йиғилишларда қатнашишга вақтим йўқ” деб таклифни қабул қилмаган. Шундан кейин у тадбир ташкилотчилари йиғилишга Салой Мадаминни таклиф этишган.
Дарвоқе, Колумбия Университетида йиғилиш бўлиши ҳақида хабар берган CA-News агентлиги ҳам масхарабозликда бошқалардан қолишмайди. АҚШнинг пули билан ишлайдиган бу агентлик асосан Ўзбекистон режими тарафидан тарқатиладиган бир тийинга қиммат расмий хабарларни кўчириб эълон қилади, ёки Ўзбекистон ҳукуматини ранжитмайдиган тишсиз хабарлар тарқатади. Худди, Ўзбекистонда бўлгани каби, унинг саҳифаларида “Бирлик” фаолияти ҳақидаги ёки Абдураҳим Пўлатнинг исми ишлатилган хабарни чиқариш қатъиян тақиқланган.