25 August 2006
03:00 -
22:00 - Ўзбекистон-Қирғизистон: борди-келди эркинлашади. Бу яхшими, ёмон?
- "Иегова шоҳидлари" Фарғонадан қувилди
19:30 - Урааа.....! Мухбиримиз Тошкентда “Эрк” газетасини топди
18:00 - Каримов Қозоғистонга б
22:00 - Ўзбекистон-Қирғизистон: борди-келди эркинлашади. Бу яхшими, ёмон?
Кеча, 24 августда Ўзбекистонда ташрифда бўлган Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Аликбек Жекшенқулов ва унинг ўзбекистонлик ҳамкасби Владимир Норовлар иккала мамлакат фуқароларининг ўзаро борди-келдиларида виза режимини бекор қилиш ҳақидаги битим матнини тасдиқлашди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот жарчилари бу битимда фуқароларнинг 60 кун давомида иккинчи давлатда визасиз юра олишлари, шунингдек, бу битим Қирғизистон президенти Бақиевнинг Ўзбекистонга келиб кетганидан сўнг амалий кучга киришига ишора қилдилар.
Кейинги пайтдаги қирғиз ҳукуматининг қадам олиши бу мамлакатда қочкинда бўлган юртдошларимизнинг ҳаётини хавфга қўймокда, дейди мухбиримиз. Аслида виза тартибини бекор қилиш ижобий ҳодиса сифатида баҳоналаниши керак бўлса-да, бу воқеа Қирғизистондан паноҳ топганлар учун жиддий хатардир. Гарчанд Ўзбекистон тарафи қирғизларга яқинлашувни минтақадаги иқтисодий манфаатлар билан дастаклаётган бўлса-да, Андижон исёнчиларини жазолашни эсдан чиқаргани йўқ.
"Иегова шоҳидлари" Фарғонадан қувилди
Бугун, Фарғона вилояти Адлия бошқармаси вилоятда 1999 йилнинг 18 августида рўйхатга олинган Христиан динининг энг йирик секаталаридан бири "Иегова шоҳидлари"дан тегишли лицензиянинг олиб қўйилганини маълум қилди. Бунга бир қанча фуқароларнинг жиддий норозилиги, ташкилот томонидан ноқонуний тадбирларнинг ошкора ўтказилавергани ҳамда миссионерлик фаолияти сабаб бўлган. Адлия бошқармасига кўра, бир неча огоҳлантиришларга қарамай ташкилот вакиллари хусусий уйларда, жамоат ерларида турли тадбирлар ўтказа бошлаган.
Оммавий тадбирларида қатнашмайдиган, ҳар қандай ҳокимият ва дунёвий мажбуриятларни тан олмайдиган бу ташкилот аъзолари маҳаллий ҳокимият вакилларида ҳақли норозиликни келтириб чиқарган. Байроқ, ҳарбий мажбуриятни рад этувчи "Иегова шоҳидлари" молиявий яхши таъминланганлар. Шу боисдан ҳам ҳукумат назарида ҳаддидан ошган бу ғайридинларнинг оёғига тушов солиб кўйишга тўгри келган.
19:30 - Урааа.....! Мухбиримиз Тошкентда “Эрк” газетасини топди
Биринчидан “Ура!” русча калима эмас. Руслар уни биз турклардан ўзлаштирганлар. Русларнинг “Ура”си ўзимизнинго ота-бобаларимиз жангга киргандан ҳайқирган “Ур!” сўзидан келиб чиққан.
Биз “Ураааа!” дейишга ҳаққимиз бор, чунки жуда катта жангга кириб, уни юттик, деб хабар беради мухбиримиз. Икки ойлик изланишлардан кейин, ниҳоят Тошкентда “Эрк” газетасининг 131-сонини топишга мувафақ бўлдик. Буни бизга берган бир эркчининг ўғли, ўз исмини кўрсатилмаслигини ўтиниб сўради. Унинг айтишича, “Эрк” газетасининг шу йил март ва апрель ойларидан рус тилида чиқарилган 131 ва 132 сонлари 2-3 донадан Тошкентга келган, аммо “Эрк” париясининг 53-54-чилар фракциясидан бирон одам ҳам, масалан, бу фракциянинг котиблари Дилором Исоқова ва Ҳамидулла Нурмуҳаммедов, уларни кўришганини тасдиқлай олишмади.
“Эрк” газетасининг ростдан ҳам чиқаётганини кўрсатувчи факт сифатида газетанинг шу икки сони Москвада Баҳром Ҳамроев (“Ҳаракат” журналининг Россиядаги расмий вакили) тарафидан тарқатилаётгани айтилди. Аммо Баҳром Ҳамроев шу газетанинг фақатгина 132-сонинг кўрганини, аммо бу газета демократия нормаларидан жуда узоқ бўлиб, 53-54-чиларнинг лидерини мадҳ этувчи бир варақа шаклида бўлгани учун, уни тарқатиш ишига аралашиши ҳам мумкин эмаслигини айтди. Газетанинг ўзбекча чиқмагани ҳам маълум бўлди.
Шу газета воқеаси ҳам бу партиянинг 53-54-чилар фракцияси тамомийла ўлганини кўрсатади. Куни фақат сайтларда яшашага қолган 53-54-чиларнинг сиёсий перспективалари йўқ. Мобода, улар юрт ташқарисида газета чиқаришни йўлга қўя олсалар ҳам, уни Ўзбекистонга олиб келиб тарқатишда “Бирлик”нинг ёрдамисиз ҳеч бир нарса қилолмайдилар. Ваҳоланки, “Ҳаракат” журналининг минглаб нусҳалари Ўзбекистонда бирликчилар томонидан тарқатилмоқда.
18:00 - Каримов Қозоғистонга бормоқчи
Ўзбекистон ОАВлари кеча Тошкентда Икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон - Қозоғистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлганини хабар қилди. Уни Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов ва Қозоғистон саноат ва савдо вазири В.Школьник бошқарган.
Бу мажлисда, норасмий манбанинг маълумотига кўра, сентябрнинг 1-ўнкунлигида Ўзбекистон президенти Каримовнинг Қозоғистонга қиладиган ташрифи билан боғлик масалалар муҳокама қилинган. Каримовнинг ташрифи чоғида 2010 йилгача мўлжалланган сармоявий дастур ва 10 га яқин бошка ҳужжатлар имзоланади.
ШҲТ истиқболини вакт кўрсатади
Илгари хабар берганимиздек, кеча Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) га аъзо давлатларнинг ташки иқтисодий фаолият ва ташқи савдо масалалари учун масъул вазирлари Кенгашининг мажлиси бўлди. Лекин унда, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонни қўшмаганда, бошка аъзо давлатлардан вазирларнинг ўринбосарлари ва ШҲТ Котибияти вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон ташқи иқтисодий алокалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Fаниев бошкарган мазкур мажлисда ШҲТнинг савдо-иқтисодий ишлари юришмаётгани маълум бўлди. Масалан, Ишбилармонлар кенгаши ва Банклараро уюшманинг роли йўқ даражада. Уларни фаоллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга муваффақ бўлинмади. Меъёрий-ҳуқуқий базанинг йўқлиги ҳам ишнинг белига тепмоқда.
Кенгаш мажлисида келишилган тузукроқ нарса ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини бажариш юзасидан тадбирлар режаси бўлиб, унга кўра, 1-навбатда (синов мақсадида) амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар ишлаб чиқилади ва бажариш учун булардан ҳам саралаб олинади. Шунингдек, мажлисда ёнилғи-энергетика мажмуи, замонавий ахборот ва телекоммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиш учун ишчи гуруҳлари тузилди. Хуллас, ШҲТ истиқболини вақт кўрсатади.