28 September 2010
22:44 -
Россия президенти Москва мэри Юрий Лужковни “ишончни йўқотгани туфайли” ишдан олди
Хитойда расмий ташриф билан юрган Россия президенти Дмитрий Медведевнинг Москва мэри Юрий Лужковни “ишончни йўқотгани туфайли” лавозимидан олиш ҳақидаги фармони бугун Москва вақти билан эрталаб эълон қилинди. Лужков бу янгиликни эрталаб ишга келиши билан ўрганди. У ўзи асосчиларидан бири ва ҳозирги раҳабариятининг аъзоси бўлган “Бирлашган Россия” партиясидан чиққани тўғрисида баёнот эълон қилди. Чунки, партия уни қўллаб-қувватламади.
“Ҳаракат” агантлигининг 19 сентябрдаги хабарида туғилган кунини оиласи билан Австирияда ўтказиш учун кетган Юрий Лужков ишдан олиниши катта эҳтимолликка эга эканини билгани учун, ўша ердан ўзи истеъфога кетганини эълон қилиб, Россияга қайтиб келмаса керак, деб тахмин қилинганди. Демак, у ўз кучига ишонган ва Россия президенти уни ишдан олиши мумкинлигини жиддийга олмаган.
Табиати билан демократик ғоялардан узоқ бўлган Юрий Лужков коррупцион жараёнлар ичида ўзини сувдаги балиқдек сезса ҳам, муракккаб ва тўлқинли сиёсий жараёнларда ўзини тўғри тутабилиш қабилияти билан ҳам машҳур эди. Унинг Австриядан Россияга қайтиб келиши кўрсатмоқдаки, у бу сафар хато қилди. Саперлар бир марта адашади деганларидек, собиқ Москва мэрининг хатоси унинг бошига ҳали катта балолар келтирса керак.