30 September 2010
04:33 -
Москванинг собиқ мэри Лужков ишдан ҳайдалиши бўйича судга мурожаат қилмоқчи эмас, унинг президентликка номзод бўлиш нияти ҳам йўқ
Москвада инглиз тилида чиқадиган The New Times журнали мухбирига интервью берган Москванинг собиқ мэри Юрий Лужков лавозимидан олинишига эътироз билдириб, судга мурожаат қилмоқчи эмаслигини билдирди. Аввал у судга шикоят қилмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Лужков энди ўзини сиёсатга ташламоқчи эканлигини ҳам билдирган, аммо 2012 йилда бўладиган президент сайловларида иштирок этмаcлигини урғулаган.
Табиий, Лужковнинг президентликка номзод бўлмаслиги ҳақидаги гапларига тўла ишониш қийин. Келаётган йил ичида у ўз қарорини бир неча марта ўзгартириши мумкин. Ҳали вақт кўрсатади, у сиёсатда ҳам маъмурий бошқарувда каби маҳоратлими ёки йўқ.