29 September 2010
02:48 -
Бугун Қўқонда “Бирлик” Партияси Фарғона вилояти ташкилотининг конференцияси бўлиб ўтди
“Партияни рўйхатдан ўтказиш - устивор вазифа” шиори остида ўтган анжуманда қўқонлик бирликчилардан ташқари вилоятнинг Риштон, Ўзбекистон, Фарғона, Бағдод, Бешариқ, Тошлоқ туманларидан келган партиянинг 22 фаоли иштирок этди. Уларга Вашингтондан телефон орқали партия раиси Абдураҳим Пўлат, Тошкентдан келган партия Бош котиби Васила Иноят, меҳмон сифатида андижонлик “Бирлик” фаоллари Мусажон Бобожон, Нурмухаммад Азиз ва Дилмурод Мухиддин қўшилди. Партия раисининг Фарғона водийси ишлари бўйича ўринбосари Ҳамдам Сулаймон Тошкентда Олий хўжалик судида иштирок этиши лозим бўлгани сабабли бу йиғилишда иштирок этолмади.
Васила Иноят ва партиянинг вилоят ташкилоти раиси Адҳам Муҳиддин тарафидан бошқарилган Конференциянинг кун тартибидаги асосий масала - Андижондаги қонли воқеалардан кейин тўхтаб қолган “Бирлик” Партиясини Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказиш жараёнини охирига етказиш бўйича ишларни бошлаш бўлди.
Йиғилиш қатнашчилари мамлакатимиздаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий вазиятнинг ижобий томонига ўзгариши, ҳеч шубҳасиз, сиёсий ислоҳотлар билан боғлиқ экани, сиёсий ислоҳотнинг илк босқичи эса мухолифатдаги “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказишга эришиш эканини эътироф этишди.
“Ўзбекистонда иқтисодий аҳвол оғир эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ишсизлик ваҳимали даражаларга чиқмоқда. Қишлоқ хўжалиги тушкунликда. Мустақилликдан кейин мамлакатда замонавий молиявий система яратилмади. Мавжуд вазиятдан чиқиш учун косметик ўзгаришлар етарсиз бўлиб, ҳокимиятга демократлар келса ҳам ички резервлар билан кескин олға кетиб бўлмаслиги аёнлашмоқда. Улкан табиий бойликлари бўлмаган ўлкага хориждан сармоядорларнинг келиши ҳам даргумон. Мамлакатни фаровон бир ўлкага айлантириш учун қилиниши керак бўлган ишларнинг стратегиясини яратиш лозим. Тан олинмаган, расмий мақоми бўлмаган мухолифат учун мамлакатнинг келажагини белгиловчи стратегиялар устида ишлаш жуда қийин. Аммо, барибир бу ишни қилиш миллат олдидаги бурчимиздир” дейишди “Бирлик” фаоллари.
Партия Бош котиби Васила Иноят конференция қанашчиларига шу йилнинг май ойида Тошкентда ўтказилган партия Марказий Кенгаши Ҳайъатининг мажлисида қабул қилинган қарорлар, ҳукумат органлари, инсон ҳуқуқлари жамиятлари ва халқаро ташкилоятларга мурожаатлар тартиби ҳақида тушунтириш берди. Шундан сўнг миллий қонунчилик, халқаро ҳуқуқий меъёрлар ва Ўзбекистон ҳкумати томонидан тан олинган “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлари тўғрисида”ги Пактга асосан, Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан пайсалга солиб келинаётган, "Бирлик" Партиясини рўйхатдан ўтказиш жараёнини охирига етказиш учун қилинадиган ишлар хусусида келишилди.
Шунингдек, анжуманда мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти, ўзбек-қирғиз муносабатлари ҳамда бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
“Бирлик”нинг бу каби конференциялари яқин кунларда бошқа вилоятларда ҳам ташкил этилади, унда партия фаолиятини жонлантириш билан боғлиқ стратегиялар пишитилади.