19 September 2010
21:06 -
Москва мэри Путин-Медведевга ютқазиб Австрияга қочди
Путин-Медведев командасининг юзига тупириб, истеъфога кетишни рад этиб келаётган Москва мэри Юрий Лужковга қарши марказий телеканалларда бошланган кампания натижа берганга ўхшайди. Юрий Лужков ўз қўли остидаги шаҳар парламенти, турли ташкилотлар, ветеранлар номидан ўзини ҳимоя қилувчи баёнотлар уюштиришга эришган бўлса ҳам, у кутган натижа чиқмади.
Маълумки, Россиянинг мавжуд қонунларига кўра, президент Дмитрий Медведев истаган пайтида Юрий Лужковни ҳозирги вазифасидан озод қилиши мумкин, ва кўринишидан, айнан шундай қилмоқчи. Ўзи ва хотини Елена Батурина катта ўғриликлар қилишгани аниқ бўлгани учун, Юрий Лужков ишдан кетса, кейинги қадам эр-хотинни қамоққа тиқиш бўлишини ҳамма, жумладан, Юрий Лужков жуда яхши тушунади.
Бугун тарқатилган расмий хабарларга кўра, Юрий Лужков шу кунларда бўладиган туғилган кунини хотини ва бошқа оила аъзолари билан Австрияда нишонлаш учун бир ҳафтага таътилга чиқиб, ўша мамлакатга жўнабди. У таътилга чиқиш учун президент маъмуриятидан рухсат ҳам олгани айтилмоқда.
Демак, Лужков ўз мағлубиятини тан олиб, президент маъмурияти билан келишган. У туғилган кунини ўтказиши биланоқ, Австриядан туриб истеъфога чиққанини эълон қилса, ажабланмаслик керак. Агар у истеъфодан кейин таъқиб қилинмаслиги ҳақида кафолат олган бўлса, Москвага қайтади. Акс ҳолда, Березовский каби чет элларда юраверади.
1992 йили ўша пайтда халқ қичида ўта популяр бўлган шаҳар мэри, демократ Гавриил Поповнинг ёш болаларча истеъфога кетиши сабабли унинг ўрнини эгаллаб қолган, кейин тўрт муддат мэр бўлиб сайланган Юрий Лужков Москвада коррупцияни энг юқори даражага олиб чиққан одамлардан бири. Шу сабабли, демократлар доим унинг истеъфосини талаб қилишарди. Аммо, унинг ҳозирги мағлубияти демократларни қувонтирса ҳам, аслида, Путин-Медведев диктатурасини мустаҳкамлашга хизмат қилади.