23 September 2010
06:54 -
Пахта теримига 4 минг қўқонлик жалб қилинди
Фарғонанинг Қўқон шаҳридан олинган хабарда таъкидланишича, шаҳарнинг 4 минг нафар ишчи-хизматчиси мажбурий пахта йиғим-теримига жалб қилинган. Унинг қарийб 1,5 минг нафари Сирдарё ва Жиззах вилоятларига олиб кетилган бўлса, қолган 2 мингдан ортиқ киши шаҳарга яқин жойларга кунлик ҳашарларга чиқарилмоқда.
Бундай мажбурий сафарбарлик сўнгги марта Иккинчи Жаҳон Уруши даврида кузатилган, ўшанда аксарият эркаклар фашист газандалари билан урушга олиб кетилган. Ҳозирги сафарбарликнинг ўша даврдагидан ягона фарқи олиб кетилаётганларнинг жинсига, эркагу аёллигига қаралмаяпти, дейди мухбиримиз.