27 August 2010
21:08 - 4 яшар болани зўрлашга уринган сирдарёлик йигит озодликдан маҳрум қилинди
Шу йилнинг 20 август куни жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 119-моддаси (Зўрлик ишлатиб жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) билан айбланган Озодбек Эшбоевни, у 1995 йилда туғилган, 3 йилга озодликдан маҳрум қилди. Жиноят Кодексининг 25-моддаси орқали бу айблов билан судланган Озодбек 4 ёшли Ж. Ш.ни зўрлашга уринган, бироқ зўрлаш ҳодисаси ўзга шахснинг аралашуви боис амалга ошмай қолган. Қонун талабига мувофиқ, жиноятга қасд аломати туфайли жиноят тугалланмаганига қарамай ўсмир жиноятчи деб топилди. Унинг ҳимоя томони эса жазонинг адолатсиз эканини таъкидламоқда.

Вилоят судида педофилия жинояти билан боғлиқ яна бир маҳкама ниҳоясига етиб қолди, дейди мухбиримиз. Аввал хабар берганимиздек, 9 яшар болани зўрлаганликда айбланган фуқаро (1989 йилда туғилган) Илҳом Мирзакаримовга нисбатан сентябрнинг биринчи ўн кунлигида ҳукм ўқилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Илҳом Мирзакаримов далада мол боқиб юрган болакайни қаровсиз дала бинолардан бирига олиб бориб қўлини боғлаган ҳолда зўрлаган, воқеа жойидан ашёвий далиллар, зўровонлик излари топилган.