11 August 2010
04:18 - Педофилияда айбланган шахс устидан маҳкама бошланди
Шу йилнинг 19 июлидаги хабарларимизда жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар суди томонидан 21 яшар фуқаро Илҳом Мирзакаримов педофилияда айбланиб, ҳибсга олингани ҳақида хабар қилгандик. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) ҳамда 120-моддаси (Бесоқолбозлик) билан айбланган шахс устидан жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судида маҳкама очилган. 9 яшар боланинг қўлларини боғлаб, ваҳшиёна зўровонликни амалга оширган бу шахс устидан маҳкаманинг илк мажлиси 12 августга белгиланди.

“Жабрланувчи ҳозирда Сирдарё вилояти шифохонасининг неврология бўлимида даволанмоқда, унга психик қўрқув билан боғлиқ ташхис қўйилган. Педофилияда айбланаётган шахснинг қариндошлари эса жабрланувчининг ота-онасига босим ўтказишда давом этмоқда. Бир неча кун аввал бу ҳодиса ҳақида оммавий ахборот воситаларига гапиргани учун уларнинг уйини тошбўрон қилишган, жабрланувчиларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналарига бу ҳақдаги мурожаатлари оқибатсиз қолдирилмоқда” дейди мухбирларимиз.