27 August 2010
21:41 - Фермерга қўйилган айблов тасдиқланмади, энди нима бўлади?
Шу йилнинг 30 майидаги "Жиззахда миршаблар қутурди...” сарлавҳали хабаримизда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Баҳриддин Сафаровнинг кўрсатмаси билан махсус десантчилар гуруҳи Зомин туманидаги “Даштобод сайқали” фермер хўжалиги раҳбари Шуҳрат Норбоевнинг уйига бостириб киришгани, хонадон вакилларини дўппослагани ва Шуҳрат Норбоевнинг ўзини олиб кетгани ҳақида айтгандик. Сўнгра Даштбобод милицияси томонидан фермерга нисбатан ҳужжатларни сохталаштириш ва фирибгарлик айблови билан жиноят иши қўзғатилганини ҳам билдиргандик.

Тергов ва суриштирувлар даврида фермерга қўйилган айблов тасдиқланмади ва қарийб уч ойдан сўнг у озодликка чиқарилди. 23 август куни оқлангач, уйига қайтди, бироқ зўровон миршабларларнинг ўтказган жабру зулмидан кимга арз қилишга боши қотган...