04 October 2008
06:30 -
“Бирлик” ва “Эзгулик” фаоли Исроил Ризо таъқибда
Кеча “Бирлик”нинг сирдарёлик лидери, айни замонда, “Эзгулик”нинг шу вилоят бўлими раиси Исроил Ризонинг уйига Сирдарё вилояти прокуратураси Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш департаменти вакиллари бостириб киришди ва хонадон бекаси Тошкентнинг Отчопар бозоридан харид қилган рўзғор молларини контрабанда деган важ билан олиб кетишди. Исроилнинг рафиқаси билан бирга маҳаллий растада савдо қиладиган тужжор аёл ҳам мухолифатчининг турмуш ўртоғи билан ҳаморлиги сабабли зарарга учради, унинг 2 миллион сўмлик моллари мусодара қилиш учун олиб қўйилди.
Шунингдек, аввалги хабаримизда бошқа маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси Карим Бозорбойнинг Сирдарё вилояти ИИБ Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи ҳақоратига нишон бўлганини билдиргандик. Бугун мухбиримизнинг шахсан гувоҳ бўлишича, миршабоши ҳақоратлар билан қаноатланмаган, ҳуқуқ ҳимоячисига куч ҳам ишлатган экан. Натижада Карим Бозорбойнинг курак тишларидаги қоплама тушиб қолган, лаб-лунжи жароҳат изидан кўкарган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг вилоят бўлими фаоллари тегишли экспертиза хулсаоларини қўлга киритди, жароҳатни расман эътироф эттиришга эришди. Энди мутасадди ташкилотларга талаблар билан чиқишмоқда.
“Эзгулик”нинг маҳаллий раҳбари Исроил Ризо кўра, бу таъқиблар Сирдарёга келган АҚШ элчилиги мулозимлари билан учрашган маҳаллий демократлардан ўч олиш мақсадида қилинмоқда. Маълумки, ўшанда “Эзгулик” фаоллари чет эллик маҳмонларга болалар меҳнатининг суиистеъмол қилинишига оид ҳолларни кўрсатишган, уларни пахта теримига олиб чиқилган болалар билан учраштиришганди.
Прокуратуранинг Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш департаменти вакиллари ўзларининг фақатгина ижрочи экани, уларга МХХ топшириқ бераётганини таъкидлаган. Мухолифатчиларнинг ашёлари ҳали эгаларига қайтарилган эмас, улар тақибларнинг кучайишидан хавотирда.