03 October 2008
03:00 -
22:30 - АҚШни молиявий бўҳрондан чиқаришга қаратилган қарор тасдиқланди 21:00 - Намоз ўқиганга 10-15 минг сўмлик жарима 20:30 - Тошкентдаги семинар расмий хабарда ҳам ёритилди, аммо қандай ёритил
22:30 - АҚШни молиявий бўҳрондан чиқаришга қаратилган қарор тасдиқланди

30 сентябрь куни АҚШ Конгрессининг Вакиллар Палатаси ҳукумат томонидан таклиф қилинган 700 миллиард долларлик Молиявий системага ёрдам пакетини (Стабилизацион пакет ҳам дейишади) қабул қилмагандан кейин бутун дунёнинг фонд бозорлари (биржалари) ботишга бошлаганди. Шундан бери ўтган кунлар ичида дунё биржаларида ўта беқарорлик ҳукм сурди.

Бир неча кундан кейин айнан шу пакетни кўриб чиққан АҚШ Конгрессининг юқори палатаси бўлмиш Сенат баъзи ўзгаришлар билан уни қабул қилди. Шундан кейин бу пакет масаласи Вакиллар Палатасининг кун тартибига қайтадан киритилда ва ҳозиргина кўпчилик овоз билан қабул қилинди. “Ҳа” деганлар сони – 263, “Йўқ” деганлар – 171. Пакетнинг ўтиши учун 218 овоз етарли эди.

Энди дунё биржалари ва умуман молиявий системасининг машаққатли тузалиш даври бошланади.

21:00 - Намоз ўқиганга 10-15 минг сўмлик жарима

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги Совет даврида Рокоссовский деб номланувчи кишлоғида истиқомат қилувчи бир гуруҳ намозхон, бу атрофда масжид бўлмагани туфайли, Рамазон ойининг 26 куни Усмонали исмли кишининг уйида тараввуҳ намозини ўқиётганда, у ерга 2 миршаб ва бир Солиқ бошқармасининг ходими бостириб кириб, йиғилганларни сўроққа тутган.

Кейин бу расмийлар намоз ўқииш пайтида “қўлга олинган” 6 нафар мусулмонни Наманган судига олиб боришган. Суд рухсат этилмаган жойда намоз ўқилгани учун ҳар бир кишига 10 мингдан 15 минг сўмгача жарима солган.

Ўша қишлоқда бўлган мухбиримизнинг билдиришича, намозхонлар онгида Ўзбекистон ҳукумати Ислом динига қарши деган фикр уйғонган.

20:30 - Тошкентдаги семинар расмий хабарда ҳам ёритилди, аммо қандай ёритилди?

Ўзбекистоннинг бош хабар агентлиги ЎзА бугун 8 тагина хабар тарқатган. Улардан биттаси диққатга сазовор. “Жамиятни демократлаштиришнинг муҳим омили” номли хабарнинг мавзуси – Тошкенда Европа Иттифоқининг ташаббуси билан ўтказилаётган "Оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш жамиятни демократлаштиришнинг муҳим таркибий қисми" номли семинардир. ЎзА “эркинлаштириш” сўзи ўрнига “либераллаштириш”ни ишлатган. Бу тасодиф бўлмаса керак. Мақсад - хабарни ўқиган одамда бир оз бўлса ҳам мавҳумроқ таасурот қолдириш.

Хабар агентлиги асосий эътиборини бу семинарнинг ташкилотчиси деб аталган “Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти” директори М.Усмоновнинг нутқига берган. Бу жаноб ўз нутқида бошқа бир жанобнинг (президент Ислом Каримнинг) раҳнамолигида ўзбек матбуоти ошкоралик минбарига айланиб бораётганини баландпарвоз гаплар билан мадҳ қилган ва бундан ҳам баланд чўққилар забт этилишига ишонч билдирган.

ЎзАнинг хабарида Ғарбдан келганларддан бирининг сўзлари ҳам тилга олинади. Бир маҳаллар АҚШнинг “Фридомхауз” ташкилотининг Тошкентдаги марказига раҳбарлик қилиб, Ислом Каримга қилган лаганбардорликлари учун ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларининг лаънатига учраган, ҳозир эса ўзи очган Янги демократиялар институтининг (АҚШга оид бўлса ҳам Ўзбекистон берган пулга очилган бўлса ажаб эмас) директорига айланган хорват аслли Мюша Север ўз нутқида “Мамлакатингизда суд-ҳуқуқ тизимини эркинлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда” дея мавжуд режим адресига олқишлар ўқибди. “Фридомхауз” аввалги йўналишидан чекинмасдан олға кетаётган собиқ ходими учун ҳозир ҳам уялиши керак

Табиий, ЎзАнинг хабарида Хьюман Райтс Вотч, Эмнести Интернешнл, Уриш ва Тинчлик институти вакилларининг семинарда айтган танқидий фикрларини келтириш у ёқда турсин, уларнинг борлиги ҳам тилга олинмаган.

19:30 - “Мусулмон Ўзбекистон” сайти нега бекилиб очилди?

Ўзбек тилидаги мазохист сайтлардан бири “Мусулмон Ўзбекистон” (http://muslimuzbekistan.net) бир неча кундан бери очилмас, у сайтга кирган одам “сайт реконструкция қилинмоқда” сўзларига дуч келарди. Ҳозир сайт қайтадан очилишга бошлади. Кўринишидан, сайт ҳеч қандай реконструкция қилинмаган, 10-15 кундан бери у ҳеч ахборот билан тўлатилмаган.

Мухбиримизнинг билдиришича, бундан бир неча йил олдин ҳам бу сайт атрофида қизиқ воқеалар бўлган эди. Ўшанда унинг юритувчилари сайт бекилиш хавфи остида қолгани сабабли бошқа бир ўзбек сайтидан ёрдам сўрашган экан. Афтидан ҳозир ҳам бу сайт атрофида қандайдир машмашалар бўлмоқда. Байрам арафасида сайтнинг бекилиб қолгишига реконстукция сабаб бўлмаганини тахмин қилиш қийин эмас. Сайт ошкоралик қоидаларига риоя қилса, бу хусусда ўзи очиқлама қилиши керак.

18:00 - Бишкекда бўладиган МДҲ саммитига Россия президенти келади

ИТАР-ТАСС тарқатган хабарга қараганда, шу йил 9-10 октябрь кунлари Бишкекда МДҲ мамлакатларининг Раҳбарлар Кенгаши ва Евроосиё Иқтисодий Ҳамдўстлигининг Давлатлараро Кенгаши йиғилади. Россия президенти Дмитрий Медведав бу йиғилишларда қатнашиш учун Қирғизистон пойтахтига келиши ҳам хабарда айтилган.

17:30 - Пахта кампанияси: қурбонлар сони ортмоқда

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Қашқадарё вилояти бўлими фаолларининг хабар қилишича, Миришкор тумани Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Ибод Бердиев фермер хўжалиги дала шийпонида маъшум ҳодиса юз берди. Пахта йиғим-терими муносабати билан бу ерга ҳашарга келган Яккабоғ иқтисодиёт коллежи ўқувчилари орасида чиққан ўзаро нифоқдан сўнг бир неча ўқувчи оғир тан жароҳати олди. Ошпичоқ билан сабоқдошига ҳамла қилган талаба Шуҳрат исмли (фамилясини аниқлашнинг имкони бўлмаяпти — Ҳаракат) тенгдошининг бўғзига пичоқ тортди, Шуҳрат жон талвасасида туман Марказий шифохонасининг жонлантириш (реанимация) бўлимига етказилди. Унинг аҳволи оғир, жанжалда хавфли жароҳат олган яна икки ўқувчи ҳам шифохонага келтирилган.

Бундан бир неча кун муқаддам айнан шу хилдаги ҳодиса Нишон тумани Гулистон фермерлар уюшмаси ҳудудида ҳам содир бўлганди. Воқеа жойида қурбон бўлган ўқувчи Сардор Ахмедовнинг тақдири хусусида хабар қилгандик. Бу маълумотнинг оммавий ахборот воситаларида овоза бўлганидан саросимага тушган маҳаллий раҳбарлар Миришкор туманидаги ҳодисасини яширишга уринмоқда.

Собиқ “Бирлик”чи Умарқул Эгам 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Аввалги даракаларимизда “Жиззах” Бизнес Инкубатори собиқ раҳбари, журналист ва депутат Умарқул Эгамнинг ҳибсга олинганини таъкидлагандик. Ҳарбий дала судларига хос тезкорликда ўтказилган суд мажлисларидан сўнг жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди собиқ “Бирлик”чини 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм ўқигани маълум бўлди. Амнистия актига мувофиқ жазо муддати учдан бирига қисқартирилган. Унинг адвокати Ғиёс Номозовнинг таъкидлашича, суд бир қатор процессуал нормалар бузилган ҳолатда ўтган. Ҳимоя тараф юқори инстанцияга тегишли тартибда арз қилишмоқчи.

16:30 - Узоқ танаффусдан кейинги илк пикет

Тошкентда бирмунча вақтдан буён пикет ва намойишлар бўлгани ҳақида хабар эшитмагандик. Бугун фуқаро Степанов, Красновалар бошчилигидаги бир неча арзгўйлар Ўзбекистон Репсубликаси Президенти девони биноси олдида пикет уюштиришди. Улар Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўйича Давлат маслаҳатчиси Ихтиёр Абдуллаевнинг қабулини сўрашди. Пикетчиларнинг қўлида адолатсизликларни баён қилувчи ёзувлар бор эди. Миршабларнинг куч ишлатиши билан қўрқитганидан сўнг улар тарқалишди.

11:30 - Тиши йўқ мухолифатчилар Ислом Каримга ялиниб-ёлвориб “тиш кўрсатишмоқчи”

Ўтган йили қандайдир бир “Уйғон Ўзбекистон” ёшлар ташкилоти сиёсий импотентилик сифатидаги таклиф билан чиққанда, сайтимизда уларни ҳақли равишда ҳунасалар деб айтгандик. Уларнинг биттаси ростдан ҳам шундай касал экан, жисмоний камчилигидан кулганимиз учун хафа бўлибди. Ундан узр тилаймиз, чунки, биз сиёсий ҳунасаликни назарда тутган эдик, холос. Шу сабабли, яна кимларнидир билиб билмас хафа қилиб қўймаслик ниятида, янги бир ташаббус билан чиққан мухолифатчиларга нисбатан яна ўша иборани ишлатмасдан, “тиши йўқлар” калимасидан фойдаланмоқдамиз. Мавзу эса қуйидагича.

2-3 кун аввал Россия Федерал Хавфсизлик Хизматининг лойиҳаси бўлган “фарғона.ру” сайтида номи берилмаган бир гуруҳ ўзбек мухолифатчиси номидан Ўзбекистон президенти Ислом Каримга ёзилган хатга изоҳ берилибди. Ўзбекларнинг ўзбекка русча ёзилган хатида чет элда яшаётган ўзбек мухолифатчиларининг мамлакатга қайтиши учун рухсат сўраб, ялиниб-ёлворилган.

Баъзибир ўзбек мухолифатчиларининг касаллик каби одатлари одамни ҳайрон қолдиради. Маълумки, вақти-вақти билан ўзбекча сайтларда ўзбек мухолифатини бирлашишга чақирувчи баёнотлар пайдо бўлади. Уларнинг ҳаммасида ватан ва миллат олдидаги маъсулият эслатилади, гина-кудуратларни унутишга чиқарилади. Биронта одам бундай чақириққа жавоб бермагач, у ўз-ўзидан унутилади.

Аммо, бироздан кейин айнан шундай чақириқ билан ўша жим турганларнинг бошқа гуруҳи чиқади. Улардан биронтаси “Аввалги чақириқлар жавобсиз қолган эди, демак, бу шаклдаги чақириқлар фойдасиз эканми, фойдали қадамлар устида ўйлашимиз керак”, демайди ҳам. Агар мухолифатчилар аввалги чақириқлар фойдасиз бўлаётганидан хулоса чиқариб, янги чақириқларида бир қадам бўлса ҳам олдинга кетсалар эди, секин-аста бўлса-да керакли йўналишда кетган бўлардик.

Дарвоқе, “Бирлик” айнан шундай қилмоқда. Аввалги чақириқлари беҳуда бўлгач, мухолифатни ўз таркибида бирлаштирмоқчи.

Россия махсус хизматининг сайтида бошланиб, Ўзбекистон МХХси назорати остида ишловчи “Озодлик” радиосининг ўзбек хизматида давом эттирган мавзу – Ислом Каримга ялиниб-ёлвориш хатини реклама қилишдир. Бу хат муаллифлари ҳам юқорида айтилган “мухолифатни бирлаштириш” курашчиларига ўхшаб иш қилишаётгани яққол кўриниб туради.

Бир қарашда хат тўғри ёзилгандек. Аммо, масаланинг моҳиятига қаранг. Дарҳол бу тиши йўқ мухолифатчиларнинг башараси очилади. Бу сиёсий саводсиз хатнинг 3 нуқтасинигина тилга олмоқчимиз:

Биринчидан, хат ялиниб-ёлвориш тарзида ёзилгани мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган нарса. Шу сабабли хат мухолифатни обрўсизлантириш учун қилинган провокацияга ўхшайди. Ҳар ҳолда шундай бўлса керак.

Иккинчидан, у ердаги “Ўзбекистон мухолифатчиларсиз ҳам яшайверади, аммо улар Ўзбекистонсиз яшолмайдилар” иборасининг сиёсий саводсизларча тузилганига қаранг. Хат муаллифлари Ўзбекистон билан Ўзбекистон ҳукуматининг фарқига боришмайди. Чунки, мавжуд ҳукумат мухолифатсиз яшайверади, тўғрироғи, у фақат мухолифатсиз яшай олади. Аммо, мухолифатсиз ҳақиқий замонавий давлат бўлолмайди, тўғрироғи, Ўзбекистон давлат бўлолмайди, мухолифатсиз яшай олмайди.

Учинчидан, хат ёзаман деган одам аввалги тажрибаларни ўрганиши, улардан сабоқ чиқариши, сабоқ чиқаролса, аввалги ташаббуслардан олға кетиши керак. Тажриба сифатида кўрилиши керак бўлган воқеа шундан иборатки, “Бирлик”нинг лидерларидан Пўлат Охун узоқдан туриб ялиниб-ёлвориб ўтирмасдан, Ўзбекистонга қайтиб борди ва у ерда қолиш учун бир ярим йилдан кўпроқ режим билан курашди. Режим уни қабул қилмади. Бу хат муаллифларидан биронтаси ўша пайтда Пўлат Охунга ҳеч бўлмаса маънавий ёрдам қўлини чўздими? Ҳозир хат тўқиётганда Пўлат Охуннинг тажрибасини ҳисобга олдими?

Яна бошқа мисол бор. Ўтган йили сентябрь ойида “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасига икки марта мурожаат қилиб, Ўзбекистонга қайтиб бориш учун ҳужжат беришларини сўради. Чунки унинг Совет замонида олган паспорти ўз кучини йўқотганди. Хатлар махсус почта орқали юборилиб, элчихонадан хат олингани ҳақида тилхат келган бўлса ҳам, элчихона хатларга жавоб ҳам бермади.

Кейин Абдураҳим Пўлат Ўзбекистон президентига махсус хат йўллаб, Пўлат Охундек таниқли ва тажрибали мухолифатчини миллатимизни ҳозирги оғир аҳволдан чиқаришда ўтдек зарур бўлган ишларда фойдаланиш таклифини ўртага қўйди. Яъни, Ўзбекистон ҳукумати таркибида чет элдаги юз минглаб меҳнат муҳожирларининг муаммолари билан шуғулланувчи вазирлик тузиб, Пўлат Охунни унга вазир қилишни таклиф этди.

Ислом Каримга ялиниб-ёлворганлар буни ҳам билишмайдими? Улар ўзи нимани билишар экан?

Бу айтилаётган хатнинг тишсиз муаллифларига мухолифатдан ҳеч ким ҳеч қанақа ваколат берган эмас, уларнинг мухолифат номидан бирон нарса ёзишга маънавий ҳақлари ҳам йўқ.

Ўзбек мухолифатининг ҳақиқий намояндалари ватанга қайтиш, қайтиш имкониятини яратиш учун курашмоқдалар ва албатта қайтадилар. Бу курашнинг таянч нуқтаси – юрт ичидаги мухолифатни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, ташқаридагилардан юрт ичида мардларча фаолият олиб бораётганларга ҳар томонлама ёрдам уюштиришдир.

10:00 - Халқаро ташкилотларнинг Тошкентдаги “ўзбекча” тадбири

Аввалги хабарлардан маълумки, Ўзбекистон ҳукумати Европа Иттифоқининг Тошкентда матбуот эркинлигига бағишланган анжуман ўтказиш ғоясига жуда катта қаршилик кўсатган, аммо охир оқибатда бунга рози бўлган. Кеча Тошкентда "Оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш жамиятни демократлаштиришнинг муҳим таркибий қисми" деб номланган ўша семинар иш бошлади.

Ва кечанинг ўзи мамлакатимиздаги француз элчилигида семинарга келган чет эллик меҳмонлар (тахминан 10 киши) Тошкентдаги дипломатие корпус вакиллари (тахминан 10 киши) ва ўзбек демократлари (ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда мухолифатчилар - тахминан 10 киши) билан учрашдилар. Ўзбек демократларининг ичида Мўътабар Тожибоева, Абдураҳмон Ташанов, Баҳтиёр Ҳамроев, опа-сингил Ҳидоятовалар, Дилором Исоқова, Суҳроб Исмоилов, Елена Урлаева бошқалар бор эди. Учрашув регламентсиз, эркин савол-жавоблар шаклида ўтди. Мазкур учрашув расмий семинарга Ўзбекистоннинг талаби билан оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қўйилмагани сабабли уюштирилди.

Семинар иштирокчиларининг айтишича, юқоридагидек номланган тадбир бугун эрталабдан бошланган, унда тарафлар ҳозирча бир-бирларининг маърузаларини тинглашмоқда. Эътиборлиси, бу тадбирга Ҳьюман Райтс Вотч, Амнести Интернешнл, Уруш ва тинчлик муаммоларини ёритиш институти сингари Ўзбекистонга нисбатан кескин позициядаги ташкилотларнинг вакиллари қўйилган.

Шу йилнинг 16 сентябрида Брюсселдаги келишувга мувофиқ ташкил этилган бу тадбир Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги инсон ҳуқуқларига доир мулоқотлардан бири деб эътироф этилмоқда. Лекин бундай мулоқотнинг истиқболи қоронғи, дейди Ҳьюман Райтс Вотч вакили Стив Кравшав (Steve Crawshaw) мухбиримиз билан суҳбатда. Ҳозирга қадар семинар доирасида Ислом Карим шахсияти салбий йўсинда ҳеч тилга олинмагани ҳам вазиятнинг нечоғли омонат эканини кўрсатиб турибди.

Муҳташам “Дедеман” отелида ўтаётган, оммавий ахборот воситалари ходимлари қўйилмаётган семинар эртага ҳам давом этади. Бироқ айрим кузатувчилар бу тадбирни Ўзбекистон тарафи Европа Иттифоқининг амалдаги санкцияларини олиб ташлашга эришиш учун уюштирганини таъкидлашмоқда.

Бундай тадбирлар ҳам лозим ва уларнинг Тшшкентда ўтказилиши муҳим, дейди мухбиримиз. Аммо улар ҳеч нарсани жиддий шаклда ўзгартиролдмайди. Вазиятни ўзбек демократик мухолифатининг ўзи ўзгартириши керак. Шунинг учун демократларнинг биринчи вазифаси сиёсий мухолифатнинг тан олининишига эришиш бўлиши керак. Маълумки, “Бирлик” Партияси айнан шундай позицияда турибди ва шу позияда туриб курашмоқда.

8:00 - В Узбекистане пытки продолжают применять систематически (Выступление председателя Общества “Эзгулик” Васили Иноятовой на Варшавском саммите ОБСЕ)

1 октября 2008 года

Уважаемые дамы и господа,

Я как представитель гражданского общества, имея конкретные документы, заявляю следующее:

В Узбекистане пытки продолжают применять систематически, несмотря на их полное и беззаговорочное запрещение, как международным правом, так и национальным законодательством. Хотя, применение пыток узбекскими правоохранительными органами осуждается, как заявил господин Акмал Саидов, но все-же пытки применяются в силовых структурах- милицейских, прокурорских и пенитенционарных учреждениях.

Применение пыток в узбекских правоохранительных органах настолько вошло в норму, что разбираться с такого рода преступлениями становится все сложнее и мы представители гражданского общества, не всегда имеем возможность самостоятельно разобраться в ситуации, поддержать того, кто нуждается в помощи. Силовые структуры республики похоже убедились в эффективности методов запугивания подследственных, рассчитывая на безнаказанность и в дальнейшем, они продолжают совершенствовать систему пыток.

Приведу лишь один пример.

В настоящее время в городском суде Мангит Каракалпакии идет суд над узбекским правозащитником А.Тургуновым, руководителем правозащитной организации «Мазлум. На суде он дал показания, что сотрудники правовохранительных органов Каракалпакии облили его спину кипятком. Он снял одежду и показал публике следы страшного ожога на теле. И суд был вынужден остановить процесс и назначить суд медэкспертизу.

Пытки в Узбекистане применяются особенно в отношении задержанных за религиозные и политические убеждения не только в подвалах правохранительных органов, но и в пенитанционарных учреждениях. В 2007 году за июнь и июль мец. погибли в результате пыток более 30 заключенные в различных тюрмах Республики. К сожалению, таковы реалии сегоднящнего Узбекистана.

В этом году Узбекистан отмечает 60-летие Всеобщей Декларации по правам человека и было бы целесообразым подумать о том, что 22 рекомендации, адресованные Правительству Узбекистан специльным докладчиком Комитета по пыткам ООН Тео Ван Бовеном, опубликованные по результатам его визита в Узбекистан, не были выполнены до сих пор.

Теперь коротко об отмене смертной казни:

Несмотря на подготовительные мероприятия по отмене смертной казни, в стране до сих пор не объявлен официальный мораторий на ее применение. Но по имеющиейся информации у нас, начиная с февраля 2006 года Правительство Узбекистана не приводит в исполнение смертные приговоры и в стране начат пересмотр некоторых ранее вынесенных смертных приговоров. Наши интервью с некоторыми правозащитными группами, работающими на территории г.Ташкент, показали, что в результате пересмотра смертных приговоров по некоторым уголовным делам, наказание в виде смертной казни было заменено длительным сроком лишения свободы.

Мы считаем, что подготовительные меры Правительства Узбекистана по отмене смертной казни должны включать еще следующие три аспекта:

1.Главное Управление МВД по Исполнению Наказания совместно с институтом Омбудсмана и неправительственными организациями, включая правозащитных групп, должно разработать план посещения и мониторинга камер приговоренных к смертной казни и приступить к немедленной реализации данного плана.

2. Правительство Узбекистана должно рассекретить информацию о местах захоронения лиц, приговоренных к смертной казни, по делам которых приговор уже был приведен в исполнение.

3. Верховный Суд Республики Узбекистан должен немедленно присутпить к пересмотру всех уголовных дел, по которым ранее был вынесен смертный пригоовр в качестве наказания. Эта рекомендация правозащитников Узбекистана приобретает особое значение в свете распространных судебных ошибок и зависимости судебной власти от исполнительной власти в Узбекистане.