“Бирлик”нинг сирдарёлик лидери, айни замонда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг шу вилоят бўлими раиси Исроил Ризо хонадонига Сирдарё вилояти прокуратураси Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш департаменти вакиллари, божхона ходимлари ҳамда миршабларнинг ноқонуний бостириб киргани ҳақида хабар қилгандик. Ана шу ҳодиса юзасидан орадан қарийб бир йил (!) вақт ўтиб, ҳуқуқ ҳимоячисининг мурожаатларига ниҳоят расмий жавоб олинди.
Қуролланган, ниқобли шахслар Давлат Божхона қўмитаси Сирдарё вилояти бошқармаси ходими Д. Нодирбеков бошчилигидаги гуруҳ бўлиб, бошқармага тушган оператив маълумот бўйича мухолифатчининг хонадонида текширув ўтказишган экан. Улар хонадонга тегишли бир неча буюмларни олиб кетишиб, сўнгра қайтариб беришганди. Бироқ босқинчилик ҳодисаси очилмай қолган, мухолифатчининг хонадонига кирганлар кимлар экани номаълумлигича қолаётганди.
Куни кеча бу ҳақда Мирзаобод тумани прокурори А. Есиргаповдан Исроил Ризо номига илк расмий жавоб келди. Прокурорнинг таъкидлашича, босқинчилар божхона ходимлари бўлиб, уларнинг ҳаракатларида ҳеч бир қонун бузилиши ҳолати мавжуд бўлмаган, аксинча, улар ўз хизмат мажбуриятларини адо қилишган.
Ҳамон моҳиятни тушунарсиз қолаётган мазкур ҳодиса Ўзбекситон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамсияти фаоллари томонидан тадқиқ қилинмоқда. Шунга қармай ўз “хизмат мажбуриятлари”ни адо этган давлат хизматчиларининг шахсини аниқлаш, босқинчилик ҳолати бўйича бир энлик қоғоз олиш учун орадан қарийб бир йил вақт ўтиши ўзбек кучишлатар тизимларининг нақадар аянчли ҳолга келганини кўрсатмоқда.
Суратда Исроил Ризо.