22 August 2010
03:15 -
Журналист Алижон Абдураҳмонов иши апеллация инстанциясида кўрилмоқда
Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизмати раҳбари, милиция капитани Алижон Абдураҳмонов ўтган йилнинг 8 октябрида жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди томонидан 8 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Ана шу ҳукм кеча, 20 августда Тошкент шаҳар судида, апеллация босқичида кўрилишга бошлади. Дастлабки маълумотларга кўра, апеллация ҳайъати қуйи инстанция суди томонидан жиноят содир этилишида такрорийлик мавжуд, деган бўрттирма айбловни олиб ташлаган. Шу орқали журналистга қўйилган айблов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддасининг (Пора олиш) бошқа қисми, яъни енгиллаштирувчи қисми билан малакаланади, жазо муддати қисқариши мумкин.
Бироқ суд ўз ажримини эълон қилгани йўқ, қарор кейинги ҳафатнинг сешанба куни эълон қилиниши айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Алижон Абдураҳмонов қўл остидаги ходимлардан биридан 1000 АҚШ доллари таъма қилиш билан айбланган. У аввал Деҳлидаги Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари институтида, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясида таҳсил олган. Шоир сифатида кичик шеърий тўплами чоп этилган, инглиз тилидан қатор таржималар муаллифидир.