16 August 2010
12:50 - “Озодлик”нинг саводсиз ўзбек журналистлари Владимир Березовскийни ҳимоя қилишга ўтишибди
Журналист фақатгина бирон воқеа ҳақида хабар берувчи эмас, ўзи хабар қиладиган воқеаларнинг тарихини биладиган ёки уни тезлик билан кимдан ўрганишни билиб, ўргана оладиган ва ўзи бераётган хабар мавзусини таҳлил қила оладиган мутахассисдир. “Озодлик” радиосининг мухбирлари бундай критерийга жавоб бермаслиги, МХХнинг топшириғини бажаришию эфирни олди-қочди гаплар билан тўлатиш билан шуғулланувчилар одамлар экани ҳозир ҳаммага маълум.

Бир неча кун аввал бу радио Россия Федерал кенгаши расмий нашри бўлган “Парламентская газета” нашрининг Марказий Осиё бўйича мухбири, “Vesti.uz” интернет-нашри бош муҳаррири Владимир Березовскийни феълан оқлашга ҳаракат қилувчи эшиттириш тайёрлаб эфирга узатибди.

Бу эшиттиришни эшитган одамда воқеа бўйича мутлақо нотўғри таасурот пайдо бўлади. Владимир Березовскийнинг шахс сифатида ким эканлиги мавҳумлигича қолади.

Аслмда, аввалги хабариларимиздан бирида ҳам билдирилгандек, асли Тошкетлик бўлган ва Россия фуқоралини олволиб ҳозир ҳам Тошкентда яшашни давом эттираётган бу одам қайта қуриш йиллари Ўзбекистон ҳукумати ва шахсан Ислом Карим раҳнамолигада ўзбек демократлари ва мустақиллик курашчиларига қарши курашиш билан машғул бўлган. Яъни, у ўша пайтларданоқ ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилиш билан шуғулланарди.

“Озодлик” радиосидагиларда ақл ва журналистик савия бўлса эду, улар Березовский ҳали ҳам эски ишини давом этирмоқдами ёки ўзгариб қолиб, ўзбекларини ҳурмат қилишга бошладими, деган саволга жавоб беришлари керак эди. Табиий, улар буни қилмаганлар. Ақл ва савия бўлмаган журналистлардан нима ҳам кутиш мумкин?

Дарвоқе, АҚШ расмийлари “Озодлик” радиосини мустақил муассаса эканлигини таъкидлашни яхши кўрсалар ҳам, ҳамма биладики, бу радио демокртия ва демократларнинг минбаридир. Шундан келиб чиқсак, ўзбек хизматининг ходимлари, ўзбек халқини қўйиб туринг, ўзларига пул тўлайдиган америкалаликларига ҳам тўғри-дуруст хизмат қилмасликларини тан олиш керак.