18 August 2010
01:09 -
Ўзбекистон судлари юмшамоқдами ёки қамоқхоналарда жой қолмади?
Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ташааббус Гуруҳи номидан бугун тарқатилган хабарга кўра, кеча Тошкент вилоят суди “нурчилар” оқимига мансуб бўлган уч кишини 5 йилга озодликдан маҳрум этган, 6 кишига 70 минимал ойлик миқдорида жарима солиб, озод қилган. Судланувчиларнинг ҳаммаси 1979 йилда туғилган кишилар бўлиб, улар Ангрен шаҳрида Турк лицейини битиргандан кейин, яхши олий ўқув юртларида ўқишган. Уларга ноқонуний диний ташкилотлар қуриш айби қўйилган.
Аслида, Турк лицейлари Фатхулла Гуленнинг мактаблари эканлигини ҳисобга олсак, уни битирганлар дунёвий давлатчиликка қарши бўлишгани, мамлакатимизни ўрта асрларга сурадиган исломий давлат қуриш ниятида норасмий шаклда уюшишга бошлашганини тушуниш мумкин. Аммо, Ўзбекистон ҳукуматига нима бўлди?
Одатда бундай айблар билан судланганларнинг ҳаммаси узоқ йилларга озодликдан маҳрум қилинарди, бу сафар 6 кишини (!) озод қилишибди. Ўзбекистон қамоқхоналарида жой қолмадими ё Ислом Карим режими бироз юмшадими?