25 August 2010
01:29 -
Тошкентда яна 10 мусулмон жазоланди
11 августдаги хабаримизда Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳига асосланиб, Жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туман судида 10 мусулмон устидан суд жараёни кетаётгани, уларга Ўзбекистон Жиноий Кодексининг 216 моддаси (“Ноқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар тузиш) бўйича айб қўйилаётганини билдиргандик.
Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳининг кеча тарқатган хабарига кўра, суд ниҳоясига етган. Судланувчиларнинг 7 нафари 3 йилга қамалган, 3 киши шартли озодликдан маҳрум этилган.
Адвокатларнинг айтишича, айбланувчилар айбларини тан олиб, президент ва халқдан узр тилашган, шундай бўлса ҳам, улар апелляция аризаси беришмоқчи.