17 August 2010
23:32 - HRWнинг ҳисоботи Қирғизистондаги ўзбекларга қарши иккинчи босқич геноцид бошланишига сабаб бўлади
Кеча сайтимизда Human Rights Watch (HRW) ташкилотининг Қирғизистон жанубида шу йил 11-14 июнь кунлари юз берган қонли ўзбек-қирғиз тўқнашувлари бўйича эълон қилган “Адолат қаерда?” номли ҳисоботини таҳлил қилар эканмиз, бу юзаки ҳисобот ўзбекларга нисбатан экстремистик ҳам эмас, фашистик кўз билан қараётган Қирғизистон Вақтли ҳукумати учун козирь бўлишини ёзгандик. Бу башоратимиз тўғри эканлиги бугуноқ маълум бўлди.

Шу пайтгача ҳеч овози чиқмаган Қирғизистон жанубидаги воқеаларнинг ўрганиш бўйича Қирғизистон миллий комиссияси HRWнинг ҳисоботи эълон қилинар-қилинмас, ўзини кўрсатиб қолди. Комиссия раиси Абдиғаны Эркебаев HRW ҳисоботини тилга олмаса ҳам, аммо, шубҳасиз ундан руҳланиб, Ўш ва Жалолободдаги воқеаларда айбни тўғридан-тўғри ўзбекларга қўйди. Дунё оммавий ахборот воситаларини воқеаларни нотўғри ёритишда айблади, қонли воқеалар ўзбеклар тарафидан аввалдан ва пухта тайёрланганига имо қилди.

Бу комиссия Вақтли ҳукуматники эканлигин ҳисобга олиб, айтавериш мумкинки, энди Қирғизистонда ўзбекларга қарши геноциднинг иккинчи босқичи бошланади.
Ўзбекистонда ҳокимият миллат хоинларининг қўлида бўлгани сабабли, Қирғизистондаги ўзбекларни бу сафар ҳам ҳеч ким ҳимоя қилолмайди.