02 July 2010
06:13 -
Қирғизистондаги ўзбек геноциди гувоҳи Азимжон Асқаров озод қилиниши керак! (“Эзгулик”жамиятининг баёноти, 1 июль 2010 йил)
Ҳокимиятни зўровонлик ва босқинчилик йўли билан эгаллаган Қирғизистоннинг Роза Ўтинбоева бошлиқ муваққат ҳукукмати шу йилнинг 15 июнида таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, Жалолободдаги “Ҳаво” ташкилоти раҳбари Азимжон Асқаровни ҳибcга олди. Қатор оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Азимжон Асқаров мамлакат жанубидаги этник можароларни ташкил этиш, миллатлараро низо қўзғатишда айбланмоқда. Бозорқўрғон тумани ИИБ тергов изоляторида ноинсоний қийноқларга солинаётган ҳуқуқ ҳимоячисининг авахтадан тирик чиқишига умиди йўқ. Расмийлар унга нисбатан бир қадар сиёсий айбловларни юклар экан, унинг бу ҳолга тушишига қўлидаги этник ўзбекларга нисбатан уюштирилган қатлиом манзарасини ифода этувчи материаллар мавжудлиги сабаб бўлган.
Азимжон Асқаров ҳамда унинг “Ҳаво” ташкилоти фаоллари 2010 йил июнь ойида Бозорқўрғондаги зўравонлик актларини ҳужжатлаштириб, ўта муҳим эпизодларни видеотасвирга туширган. Оммавий ахборот воситалари хабарига мувофиқ, 2010 йил 13 июнь куни у телефон орқали талончилар улар билан музокарага чиққан тинч аҳолига қарата ўт очганларини, уларни эса қуролланган ҳарбийлар кузатиб келганларини маълум қилганди. Ҳодиса мазмунидан кўринишича, ўзбеклар қирғинида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, шу орқали мамлакат вақтли ҳукуматининг қўли борлиги яққол сезилмоқда.
Мамлакат махсус хизмат ходимлари ҳуқуқ ҳимоячисини этник адоват қўзғатишда айблар экан, каттагина қуролланган гуруҳ 17 июнь куни унинг уйида тинтув ўтказган, гўё бир неча видиеотасма ва патрон мусодара қилган. Туман прокурори иштирокида ўтказилган қайта тинтувларда эса махсус хизматлар қидираётган қонунга хилоф видеоёзувлар топилмаган. Шунга қарамай, ҳуқуқ ҳимоячиси зўровонлик билан тутиб турилибди. Муваққат ҳукумат вакили Азимбек Бекназаров матбуот анжуманларидан бирида ҳуқуқ ҳимоячисига қўйилаётган айбловларнинг тергов давомида текширилишини айтди.
Афтидан қирғиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўзбекларга қарши геноцид изларини йўқотиш учун фото ва видео материаллар тарқатаётган фуқаролик жамияти вакиллари ва журналистлардан қутулмоқчидек. Бинобарин, поссовет мамлакатлари матбуоти орасида энг ошкорлариги билан ажралиб турган қирғиз матбуоти ҳам ўзбекларга нисбатан геноцид содир этилаётган соатларда мум тишлади, аксинча қирғин бораётган даврда Роза Ўтинбоеванинг вазиятнинг назоратга олингани борасидаги уйдирмаларини намойиш этди. Минглаб бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилиши эвазига тахтни қўлга киритган Ўтинбоева ваҳшийлик, хунрезлик ҳақида хабар берганларни қамаш билан тахтини мустаҳкамламоқда.
Ҳолбуки, ўзбекларга нисбатан содир этилган ваҳшийликни энди яшириб бўлмайди. ўзбекбоши қатли ом етакчисини қанчалик қутламасин, оммани информацион очликда тутмасин, воқелар, хунрезликлар тасвири дисклар, телефонлар, интернет слайдлари орқали қўлдан қўлга ўтиб бораверади. Тўкилган қонлар тўлқинида елканларини кенг ёзиб сузаётган Ўтинбоева тахти, кишилар фарёди, навжувонлар оҳини тарихдан ўчириб бўлмайди. Кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячилари қаторида Азимжон Асқаров ҳам ана шу қирғиннинг тирик гувоҳларидан бири, хунрезликка жуссасини қалқон қилган шахс ва қирғизлар ваҳшийлигини баралла айтаётганлардан бири эди. Бакиев раҳбарлиги даврида ҳам мамлакатдаги ноинсоний қийноқлар ҳақида гапиришдан чарчамаган ҳуқуқ ҳимоячиси ана шу жасоратнинг товонини тўламоқда.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти, аввало, демократия ва инсон ҳуқуқлари даъво қилаётган Роза Ўтинбоева бошлиқ қирғиз муваққат ҳукуматини ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни ҳеч бир шартларсиз озодликка чиқаришга чақиради. АҚШ Давлат департаменти, ЕХҲТ, ҲРВ, Фридум Ҳауз сингари демократик институтларни Қирғизистондаги геноцид гувоҳлари бўлган фуқаролик жамият вакиллари ҳимоясига чорлайди.