21 December 2011
00:07 - Қирғизистонлик ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисига берилган умрбод қамоқ жазоси Олий Суд тарафидан тасдиқланди
Ўтган йили инюнь ойида Қирғизистоннинг жанубида қирғин қилинганларнинг асосий қисми ўзбеклар бўлгани каби, ўша воқеалар бўйича жазоланаётганларнинг ҳам кўпчилиги ўзбеклар эканлигини ҳозир бутун дунё билади. Халқаро Мустақил Комиссиянинг ҳисоботида ҳам бу факт ер олган.

2010 йил 10 ноябрда Жалолобод вилоят суди Бозор-қўрғон туман судининг бир гуруҳ ўзбекларга берган турли жазоларини тасдиқлаган эди. Кейин иш Олий Судга ҳам етиб келди. Бугун Олий Суд ҳам биринчи инстанция ҳукмини тасдиқлади. Ўзбек аслли ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров бутун умр қамоқда ўтиради. Табиий, Ўзбекистон ўзбеклари қўшни мамлакатдаги фашизм илдизларини йўқ қилолмаса.

Бундан ташқари, бугунги суднинг қарори билан М.Қўчқоров, Д.Рўзибоев, Э.Расулов, И.Абдураимовлар ҳам бутун умр, М.Мамадалиева, Ш.Мирзаолимов 20 йил, С. Муллаохунов 9 йил қамоқда ўтиришади.