02 July 2010
13:14 - Покистондаги терактда ўлганлар сони 40 дан ошди, Ислом дунёси ибтидоийликдан қачон чиқади?
Кеча Лаҳор шаҳрида уюштирилган учта портлаш натижасида 18 киши ҳалок бўлгани, 45 киши яраланганини билдиргандик. Бу воқеанинг тафсилотлари ва ҳалок бўлганларнинг сони ҳақидаги сўнгги маълумотлар яна ҳам даҳшатли.

Уччала портлаш ҳам 11 асрда яшаган сўфий уламо Саид Али Ҳожваири хотирасига қурилган марказ атрофида бўлган. Ганж Бахший номи билан тарихда қолган бу уламонинг юзлаб тарафдорлари тўпланган пайтда юз берган портлашлар натижисида камида 41 киши ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ киши ярадор бўлган.

Ўлимчи террористладан бири ўзини бинонинг кириш дарвозаси олдида, қолган иккитаси таҳорат қилинадиган жойда портлатган.

Бу уч террорист Олоҳ йўлида шаҳид бўлаётгани, Оллоҳ йўлидан айрилганларни ўлдириш ҳисобига жаннатга тушишига ишонгани сабабли бу ишга қўл ургани шубҳасиз. Сўфийлар эса, портлашда ҳалок бўлганлар Оллоҳ йўлида шаҳид бўлганига, айнан улар жаннатга тушишига, уларни ўлдирганлар эса Оллоҳ йўлидан айрилганлар бўлиб, уларнинг жойи дўзахда эканлигига ҳам ишонишади. Икки тараф ҳам самимий эканлигига шубҳа йўқ.

Шундай экан, динлар, хусусан Ислом дини жамият муаммоларини ҳал этишга қодир эмаслигини тан олиш лозим. Аслида, жамият муаммолларини ечиш диннинг иши ҳам эмас. Қачон Ислом уламолари бу ҳақиқатни тушуниб етса ва дунёвийлик принципини қабул этса, мусулмонлар жамияти ҳозирги ибтидоийлик ва қолоқликдан чиқа олади.