24 February 2012
20:19 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни АҚШ элчиси зиёрат қилди, Ўзбекистоннинг элчиси қаерда?

Америкалик дипломат Қирғизистон судлари халқаро стандартлар доирасида ишлаши ўзлари учун муҳим эканлигини айтиш билан чекланган. Қолаверса, у нима ҳам қилоларди.
Шундай бўлса ҳам, Памела Спратленнинг бу зиёрати жуда муҳим воқеа, ҳуқуқ ҳимоячисига берилган буюк маънавий ёрдамдир. Ўзбеклар бунинг қадрига етиш шарт.
Аммо, Ўзбекистон нима учун ўзбек аслли Азимжон Асқаровнинг тақдири билан қизиқмайди?
Ўзбекистонда ҳокимиятни миллий демократлар қўлига тезроқ ўтказиш масаласи ҳар бир ўзбекнинг мақсадига айланиши керакмасми?