26 January 2011
06:13 - Қирғизистонлик ўзбек ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг иши Олий Судда кўрилади
Эртага бошланадиган суд жараёнида Азимжон Асқаров билан биргаликда яна 6 кишининг иши кўрилади. Улар Қирғизистон жанубида ўзбеклар қирғин қилинган кунларда, гўёки, одамларни оммавий тартибсизликларга, мавжуд ҳокимиятни йиқитишга чақиришган ва миллий низоларни оловлантиришган.

Аслида, улар ўзларини ва ўзбекларни қирғиз фашистларининг ҳужумларидан мудофаа қилишган, фашистларни феълан қўллаб-қувватлаётган ҳокимиятни ўзгартиришни талаб қилишган. Азимжон Асқаров раҳбарлигидаги ҳуқуқ ҳимоячиси “Ҳаво” ташкилотининг фаоллари 2010 йил июнь ойида қирғиз фашистларининг зўравонлик актларини ҳужжатлаштириб, ўта муҳим эпизодларни видеотасвирга туширишган.

Жалолобод вилояти Бозор-Қўрғон туман суди ўтган йили 15 сентябрда Азимжон Асқаровни бутун умрга, бири аёл бўлган икки кишининг ҳар бирини 20 йилга, яна бир кишини 9 йилга озодликдан маърум қилувчи ҳукм чиқарганди.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ва “Ҳаракат” таҳририяти ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларини қирғиз фашистларига ҳомийлик қилаётган Вақтли ҳукуматнинг қурбонлари деб баҳолаб, уларни озод қилишни талаб қилгани ҳам “Ҳаракат” агантлигининг хабарларидан маълум.