01 June 2010
15:50 -
Ўзбек қозоқдан, Ислом Карим Нурсултон Назарбойдан қанча орқада?
Бу савол бир қарашда қанчалик мантиқсиз кўринмасин, аслида, у маълум маънога эга, унинг жавоби ҳозирги аҳволимизни баҳолаш ҳамда келажагимизни прогноз қилишда катта роль ўйнаши мумкин. Қолаверса, бу савол анчагина мураккаб савол, жавоби ҳам оддий бўлмаслиги аниқ. Шундай бўлса ҳам, баъзи умумий, интеграл кўрсатгичлар билан бу саволга жавоб беришга ҳаракат қилиш мумкин.
Аввлалги хабарларимизнинг бирида билдирилгандек, киши бошига Интернетдан фойдаланувчилар сони бўйича биз қозоқлардан 1,5 баравар орқадамиз. Бу биттагина кўрсатгич, аммо диққатга сазовор кўрсатгич.
Яна бошқа бир хабаримиздан маълумки, Ўзбекистондаги мавжуд банклар устав капиталининг йиғиндиси тахминан 9 миллиард доллар экан, аҳолиси биздан 1,5 баравар оз бўлган Қозоғистонда банкларнинг устав капитали йиғиндиси 80 миллиард доллар. Яъни, биз бу соҳада (киши бошига) қозоқлардан 15 бараварча орқадамиз.
Мана яна бир рақам. Бугуннинг, бу соатларнинг рақами. Мамлакатимизнинг расмий хабар агентлиги ЎзА шу дақиқаларгача 4 дона хабар тарқатди. Қозоқларнинг Казинформ агентлиги эса 37 та. Тўғри, хабар нон эмас, аммо бугун нон топиш учун ҳам хабарчилик системасига эга бўлиш лозим. Остона билан Тошкент ўртасидаги 1 соатлик фарқни ҳисобга олсак ҳам, қозоқлар хабарчиликда биздан 6-7 баравар олдинда эканлигини кўрамиз. Дарвоқе, кеча кун бўйи ЎзА 9 та хабар тарқатган бўлса, Казинформ тахминан 150 атрофида хабар тарқатди.
Хуллас, Ислом Карим ҳамма соҳада Нурсултон Назарбойдан шунчалик орқада қолиб кетдики, инқилобий ўзгаришларсиз биз ҳеч қачон қозоқларга етиб ололмаймиз.
Бизнинг “Ҳаракат” агентлигимиз, энг камида, хабарчилик соҳасида инқилобий ўзгаришлар қилишни мақсад қилиб қўйган. Ҳозироқ сайтимиз ўзбек тилидаги энг кучли сайтдир. Аммо, қозоқларнинг профессионал сайтларига етишишимиз ҳали қийин. Қолаверса, ҳали ўзбек жамияти бундай мусобақаларни тушуниб етадиган даражага келмагани ҳам ҳақиқатдир.