17 March 2010
00:29 -
«Alp Jamol bank»нинг фаолияти тўхтатилди
Аввалги хабарларимизда мамлакатимизнинг йирик бойларидан бири, Alp Jamol корпорацияси бошқаруви раиси Муҳиддин Асомиддиновнинг жавобгарликка тортилгани-ю, хорижга қочиб кетгани ҳақида хабар қилгандик. Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки корпорация тизимидаги «Alp Jamol bank» фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги қарорини эълон қилди. Банкнинг молиявий операциялар ва чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи берувчи лицензия чақириб олинган.
Банки фаолиятига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан банк маъмурларининг 5 нафари ҳибсга олингани ва тергов қилинаётгани ҳақида гаплар бор. Улар орасида банк Васийлик кенгаши аъзоларидан бири, Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитасининг собиқ раиси Босит Алимбоевнинг ҳам борлиги айтилмоқда.
Корпорация хўжайини, Тошкентнинг Ҳувайдо маҳалласида истиқомат қилувчи Муҳиддин Асомидиновнинг эса бундан 1,5 ой аввал унинг бола-чақаси билан дам олиш баҳонасида Германияга қочиб кетгани, унинг бугун Тошкентга олиб келингани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар бор. Шу соҳага яқин одамлар корпорация айланма маблағининг каттагина қисми яна бир авторитет Салим (бой) Абдувалиевга тегишли бўлгани боис бу шахсни ҳам безовта қилишаётганини гапиришяпти.