01 June 2010
15:12 - Россияда болалар сони фалокатли даражада камаймоқда
Тахминан бир йилча аввал БМТ ва АҚШнинг Марказий Разведка Бошқармаси маълумотларига асосланиб, Россиянинг ҳозирги 132 миллионли аҳолиси 2040 йилда 98 миллионга тушиши бизнинг сайтимизда ҳам хабар қилинган эди.

Россиянинг болалар ҳуқуқи бўйича вакили Павел Астаховнинг “Российской газета” нашрига берган интервьси руслар учун ваҳимали бўлган ўша рақамлар асосли эканлигини кўрсатади. Маълум бўлишича, Россияда ўтган йили болаларнинг сони 27 миллион бўлса, бу йил 26 миллион 700 мингга тушибди. Бу кетишда, 2025 йилда умумий аҳоли сони 125-145 миллион, болалар сони 22 миллионга тушади.

Солиштириш учун айтиш керакки, аҳолиси ҳозир 300 миллион бўлган АҚШда 72 миллион бола бор экан, 2025 йилда болалар сони 100 миллионга чиқиши кутилмоқда.