12 September 2010
20:35 -
Ўзбекистоннинг банк системаси барқарор, чунки, йўқ нарса беқарор бўлолмайди
Ўзбекистоннинг расмий хабарларида фахрланиб айтилишича, шу йил 30 август куни “Mudis” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш истиқболлари барқарордаир” деб эълон қилибди.
Дунёда турли рейтинг агентликлари ҳозир кўпайиб кетган, уларнинг ҳаммасини ҳам объективлик тимсоли сифатида кўриб бўлмайди, дейди мухбиримиз. “Mudis”нинг ўзи қандай рейтингга эга эканлиги ҳам бизга номаълум. Лекин, шундай бўлса ҳам, унинг Ўзбекистондаги банк тизимига берилган баҳосини шубҳа остига қўйиш ниятимиз йўқ. Аксинча, бу баҳога тамомийла қўшиламиз.
Ўзбекистонда мамлакатнинг молиявий-иқтисодий системасида кўзга кўринадиган роль ўйнаши мумкин бўлган банк тизимининг ўзи йўқ. Номигагина тузиб қўйилган тизимни Ўзбекистон ҳукумати ривожлантириш ниятида ҳам эмас. Мана мисоллар. Бундан 10 йилча аввал эндигина оёққа туриб келаётган Рустамбанк шахсан Ислом Каримнинг топшириғи билан яксон қилинганди. Бир неча ой аввал айнан шундай қисмат Алп Жамол Банкнинг бошига тушди.
Ўзбекистонда банк тизими қанчалик аянчли аҳволда эканлиги аввалги хабарларимизда аниқ фактлар билан намойиш қилгандик. Масалан, Қозоғистон ҳам бу йўналишда дунёнинг олдинда келган мамлакатларидан эмас. Аммо, у ерда банкчилик ривожланиш бўйича биздан 15 (!!!) баравар олдинда эканлигини бир қатор хабарларимида, хусусан, шу йил 22 апрелдаги хабаримизда фактлар билан кўрсатиб бергандик.
Хуллас, Ислом Каримнинг банкчиликка бўлган муносабатида чаласавод Ислом уламоларникидан ҳеч фарқ йўқ.