25 March 2010
01:17 - Коррупцияга қарши чиққан самарқандлик солиқчи Акбар Исломов 2 йилга қамалди
Аввалги хабарларимизда Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Давлат солиқ инспекцияси катта нозири Акбар Исломовнинг туман миқёсидаги жиноий халқаларни фош этгани учун сохта айбловлар билан айбланиб, 2009 йилнинг 30 декабрида ҳибсга олингани ҳақида хабар қилгандик. Хабарларимида жасур солиқчининг мамлакат жиноят қонунчилиги туҳмат, порахўрлик ва ҳужжатларни қалбакилаштириш сингари моддалари билан тергов қилингани ва ишнинг судга чиққанини айтгандик. Сўнгги маҳкама жараёнида давлат айбловчиси уни 13 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраганди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди Акбар Исломовга нисбатан ҳукм ўқиди: ишдаги туҳмат ва ҳужжатларни қалбакилаштириш эпизоди бўйича солиқчи 2 йилга озодликдан маҳрум этилди. Пора олиш эпизоди тасдиқланмагани учун жиноят ишининг бу қисми қўшимча терговга юборилди.