25 March 2010
02:25 - Тошкентда ўзбек-олмон ишбилармонларининг форуми ўтди
Бугун Германиянинг мамлакатимиздаги элчилигида Ўзбекистон-Германия бизнес форуми ва икки давлат ишбилармон доира вакиллари ўртасида кооперацион биржа бўлиб ўтди. Тадбир Германия Федерал иқтисодиёт ва технологиялар вазирлигининг ҳамдўстлик мамлакатлари бўйича вакили Андреас Нюманн бошчилигидаги делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида уюштирилган. Бу ҳақда тарқатилган хабарларда бизнес-форум иштирокчилари иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишгани айтилади.

"Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоки ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисида"ги келишув доирасидаги битимларга мувофиқ, икки давлат ўртасидаги умумий савдо айланмаси ҳажми 469,4 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Немис сармояси иштирокида 133 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Мамлакатимизда Германиянинг 57 та фирма ва компаниялари ваколатхоналари акредитациядан олган.

Расмий хабарларда икки мамлакат ўртасида катта савдо алоқалари бордек кўрсатилмоқда. Аммо, савдо айланмасининг ҳажми 469,4 миллион доллар эканлиги, бунинг аксини кўрсатади. Бугун дунё бундай саҳаларда фақат миллардларни жиддий рақам деб тан олади.