16 February 2010
02:35 - Рус миллиардерларининг еттинчиси ўзбек
Россиядан чиқадиган ҳафталик "Финанс" журнали "Форбес" журналидан ўрганиб, ўз мамлакатидаги энг катта бойларнинг рўйхатини ҳам эълон қилишни йўлга қўйган. Журналнинг бугун чиққан сонига кўра, 2009 йил натижалари бўйича Россияда 500 миллардер ва миллионер бор. Биринчи ўринга биринчи марта чиққан Владимир Лисин Новолипецк металлургия комбинати директорлар кенгашининг раиси.

1. Владимир Лисин – $18,8 миллиард, 1956 йилда туғилган

2. Михаил Прохоров – $17,85 миллиард, 1965

3. Роман Абрамович - $17 миллиард, 1966

4. Сулейман Керимов – 14,5 миллиард, 1966

5. Михаил Фридман – $14,3 миллиард, 1964

6. Олег Дерипаска – $13,8 миллиард,1968

7. Алишер Усмонов – $12,4 миллиард, 1953

8. Вагит Алекперов – $10,65 миллиард, 1950

9. Алексей Мордашов - $10 миллиард, 1965

10. Владимир Потанин – $9,95 миллиард, 1961

7 ўринда турган ўзбек Алишер Усмонов "Металлоинвест"нинг асосчиси, интернет ва телекомпанияларга инвестиция қилувчи бизнесмен сифатида танитилган.

Рўйхатдаги яна бир ўзбек –Президент Урал тоғ-метуллургия комбинатининг эгаси, «Кузбассразрезугль», «Трансгрупп А/С» и «Трансмашхолдинг»ларнинг эгаларидан бир Искандар Маҳмудов 3,9 миллиард билан 26 ўринда.

77 кишининг бойлиги $1 миллиарддан кўп. 500 кишилик рўйхатга киритилганларнинг охиргиси – Fedcominvest трейдерининг эгаси Алексей Федоричевнинг $110 миллионлик бойлиги бор. “Оддий” миллионерларнинг сони минглаб эканини тахмин қилиш мумкин, холос.