23 December 2009
01:54 -
“Отанинг бағри кенглиги” ёки Одил Ёқубовнинг Чиғатойда дафн этилиши
Бугун кун пешиндан оққанида улуғ адибимиз Одил Ёқубовнинг жанозасига кўп одам (700-800 нафар) йиғилди. Жаноза олдидан коммунистчасига нутқ ирод қилган (бироз ширакайфлиги сезилиб турарди) шоир Абдулла Орипов Одил аканинг серқирра ва самарали ижоди, ҳаёти ва фаолиятига тўхталди. Унинг асарларидаги умуминсоний ғоялар тараннуми, гуманизм ва қаҳрамонликни улуғловчи мотивларни эсга олди. Кейин сўз ёзувчи ва шоир, собиқ “Бирлик”чи ва “Бирлик” Марказий Кенгашининг собиқ аъзоси Муҳаммад Алига тегиб, у ҳам қаҳрамон шоирнинг сўзларини такрорлади, асарларининг номини кетма-кет санади. У марҳумнинг “Бирлик”ни тузилишидаги ролини эсламади.
Маййит кўтарилиб, жаноза ўқиладиган ерга олиб борилди ва жанозага азон айтилди.
Кейинги пайтларда сарой адибларидан ажратиб қўйилган Одил акани ўз уйи яқинидаги Бодомзор қабристонига қўйишмоқчи эди. Шунга яраша тараддуд ҳам кўрилганди. Лекин Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султон Ислом Каримдан адибни Чиғатойга қўйишга изн олибди, ҳукумат номидан таъзия эълон қилишга эришибди. Жанозада ҳозир бўлганлардан бири “Отанинг барибир бағри кенг-да, Одил акани унутмабди” деди.
Аслида эса, “ота” Одил Ёқубовнинг “Бирлик”ни тузилишидаги ролини унутолмай келаётган эди. Марҳумнинг сўнги марта фаолият кўрсатган Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси амалда йўқотилган, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамашунослик қўмитаси аллақачон тарқатиб юборилганди. Кўп йиллардан бери уйида ўтириб қолган Одил ака ҳовлисида зинадан йиқилиб тушди ва тиззаси ёрилди. Ана шу жароҳат битмади, ҳукуматга қарашли 2-стационарда жон берди.
У кишини Аллоҳ раҳматига олсин!