22 December 2009
22:25 -
Ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчилар яна ўзбек ТВси “қаҳрамон”и
Кеча оқшомда Ўзбекистон телевидениесининг биринчи канали томонидан ҳурриятпарвар шоир, ҳозирда Жаслиқ қамоқхонасида сақланаётган Юсуф Жуманинг шахсини бадном қилиш, шаън ва қадр-қимматини ерга уришга қаратилган кўрсатув намойиш этилди. Кўрсатувда Юсуф Жума ва унинг фарзандларининг мамлакатдаги фаровон ҳаётга нисбатан кўрнамаклиги, мунтазам жиноятларни содир этиши ёрқин лавҳалар, гувоҳлар ва рад қилиб бўлмайдиган далиллар билан “исботланди”. Шунингдек, фуқаролик жамиятининг бошқа бир вакиллари — Оязимхон Хидирова, Солижон Абдураҳмонов, Исоқ ота Абдуллаевларнинг ҳам асл башаралари “фош қилинди”.
Кузатувчилар мазкур ҳодисани Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси сингари ташкилотлар кузатувчиларининг мамлакат қамоқхоналаридаги аҳволни ўрганаётгани билан боғламоқда. Ўзбекистон ТВси пропаганда воситаси ўлароқ, жамоатчилик ўртасида гўё қамалган ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчиларнинг ростдан жиноятчи экани, улар ҳар қандай жазога муносиб эканини исботлашга уринмоқда.