12 October 2009
23:12 -
АҚШ Давлат департаменти мулозими Тошкентга келди
Бугун АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк Тошкентга келди. Уни дастлаб Оқсаройда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ричард Норланд (рсмда - чапда) билан биргаликда Ислом Карим, сўнгра Парламентнинг юқори ва қуйи палаталари раислари қабул қилди.
Бу ташриф - Давлат Департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўлимига яқинда раҳбар этиб тайинланган Роберт Блейкнинг Ўзбекистонга илк зиёратидир. Аммо у аввалдан бўлган бир анъанани бузди: фуқаролик жамияти вакилларидан олдин расмийлар билан учрашди. Биргаликда сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт ва инсон инсон ҳуқуқлари сингари масалаларни муҳокама қилди. Расмий хабарда очиқ айтилмаса ҳам тахмин қилиш мумкинки, Ислом Карим билан учрашув пайтида мамлакатимизнинг Афғонистон муаммоларини ҳал қилишдаги роли ҳақида ҳам гаплашилган.
Роберт Блейкнинг хусусий сектор ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашиши ҳам кутилмоқда. Кейинги хабарларимизда воқеалар ривожини ёритишга ҳаракат қиламиз.