19 June 2009
17:03 -
Машҳурларга қанча ҳақ тўланади?
Ўзбекистоннинг энг қиммат ҳақ тўланадиган юлдузлари ҳақида биласизми? Бу мусиқа олами ихлосмандлари учун қизиқарли маълумотлар бўлса керак. Сайтимиз ижодкорлари бир неча ойлик тадқиқотига кўра тўплаган фактлари қуйидагича:
Бугунги кунда энг кўп гонорар 10 000 доллар ҳисобида Юлдуз Усмоновага тўланади. Агар тўйга примадоннани “бирров”га таклиф этмоқчи бўлсангиз, шу нархнинг бешдан бир қисмини тўлайсиз.
Озодбек Назарбековни тўйингизда “навбатчи” хизматда кўришни истасангиз, 6000 доллар ҳақ тўлашингиз керак. “Бирров”ига эса 1200 доллар.
Шерали Жўраев, Насиба Абдуллаева, Фаррух Зокиров каби мега юлдузларни “бирров”да кўриш ниятингиз бўлса, уларнинг продюсерлари 1000 доллар талаб қилади.
Феруза Жуманиёзовани фақат унинг онаси орқали тўйга ёки концертга таклиф этиш мумкин. Зуҳра опа ҳар қандай ҳолатда ҳам иш ҳақи ҳақида телефонда гапирмайди. Уйига таклиф этиб, юзма-юз гаплашиб, ундан сўнг бирон нарх айтади. Шу боис энг сирли нарх-наво Жуманиёзовага тегишли. // Шов-Шув.Уз