17 August 2010
05:27 -
Хонанда Феруза Жуманиёзова тожикларга концерт бергани учун лицензиясидан маҳрум бўлди

Бироқ Феруза Жуманиёзовага ўзбек телерадио каналларида таъқиқ қўйилганига анча бўлган, унинг шоу бизнесдаги фаолияти деярли кўринмаётган эди. Фақатгина тўй-ҳашамлардагина кўзга ташланадиган ёш хонанданинг онаси ва продюссери Зуҳра ая бу таъқиқларни ҳукумат доираларидаги айрим амалдорлар номи билан боғлаган. Бу ҳақда хорижий радиоларга берган интервьюларидан ҳам айтган эди. Демак, эндиги расмий чеклов ўша таъқиқларнинг ҳужжатлаштирилиши бўлса керак.
Санъаткорларни назоратда тутиб туриш учун 2003 йилнинг 14 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 498-сонли махсус қарори қабул қилинган, қарорга мувофиқ ҳар бир санъаткор тегишли лицензия билан расмийлаштирилиши лозим, аксинча, унга саънатнинг йўллари берк, дейди мухбиримиз.