18 June 2009
02:29 -
Сўз ўғрилари фақат журналистлар ичида эмас
Аввалги хабарларимизда “Ҳаракат” агентлигининг бир неча даракларини ўғирлаб, ўз сайтида чоп этган ҳамкасбларимизнинг этикаси ҳақида айтгандик. Бу касалликдан “Озодлик” радиоси мухбирлари ҳам бебаҳра эмаслигини таъкидлагандик. Бугун радионинг интернет сайтида ўзбек хонандаси Феруза Жуманиёзованинг Германияда истиқомат қилаётган афғон қўшиқчиси Жавид Шарифнинг “Амелак” ашуласини ўғирлагани ҳақида мақола чиқибди.
Материалда айтилишича, Феруза Жуманиёзова ўғирлиги учун кечирим сўраш ўрнига хонанданинг онаси афғон ашулачисини ҳақорат қилган. Бундан жиғибийрон хонанда ўзбек ҳамкасбини судга бермоқчи эмиш.