19 June 2009
02:31 - Эронликлар эътибори сайловда, режимбошимизнинг гумашталари эса Теҳронда унинг китобини намойиш қилмоқда
Жаҳон ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Эрон пойтахти Теҳронда президент Ислом Каримнинг “Жаҳон молиявий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” китоби тақдимоти ўтган. Шу муносабат билан ўтказилган давра суҳбатида ижтимоий-сиёсий, таҳлилий ва илмий доираларнинг таниқли намоёндалари иштирок этишди, дейилади хабарда. Эронлик экспертларнинг билдиришича, Ислом Каримнинг оқилона сиёсати туфайли мамлакат иқтисодиёти сўнгги 5 йилда йилига ўртача 8 фоиздан, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 12,7 фоиз ва қишлоқ хўжалиги 4,5 фоиздан ўсганмиш.

Теҳронда туриб, Ўзбекистондаги бундай инқилобий ривожланишни пайқаётган эронлик экспертларнинг “зеҳнига” қойил қолиш керак.