18 June 2009
02:05 - Ўрол Бобоқулов туманда ҳоким эди, энди турмада ҳоким...
Аввалги хабарларимизда Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳокими Ўрол Бобоқуловнинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва талон-тарожда айбланиб, ҳибсга олинганини айтгандик. Бугун собиқ ҳоким билан Сурхондарё вилояи прокуратурасининг тергов изоляторида бирга ўтирган гумондор Панжи Ҳакимовнинг айтишича, Ўрол Бобоқулов изоляторда ҳам ҳокимликни қўлга олган. У ўтирган камерага рангли телевизор ва юмшоқ мебаллар киритиб берилган. Уч маҳал иссиқ овқат, тандир кабоб-у ичкиликлар пайдар-пай келиб турибди. У ҳали ҳам ўзини ҳокимдек ҳис этмоқда.