Авваламбор шуни айтиш керакки, сал кам 2 млн аҳолига эга бўлган ва ҳудудининг асосий қисми чўлдан иборат бўлган кичкинагина Қатар киши бошига Ялпи Ички Маҳусулот бўйича (144 минг доллар) дунёда биринчи ўринда туради. Масалан, Ўзбекистонда бу кўрсатгич кулгили даражада оз - 2,1 минг доллар атрофида. Форс кўрфазига чиқувчи, бошқа тарафлари Саудия Арабистони билан ўралган Қатарнинг асосий бойлиги табиий газ ва нефтдир. Аҳолининг 40 фоизи араблар, 18 фоизи покистонликлар, яна 18 фоизи ҳиндистонликлар, 10 фоизи эронликлар ва қолган 14 фоизи бошқа далатлардан кўчиб келганлар. Тахмин қилиш мумкинки, бошқа мамлактлардан келганлар арабларга хизмат қилишади.
Интернетдаги энциклопедияларда ҳам айтилишича, Қатар дунёнинг Ал-Қоида, Мусулман-қардошлар, Толибон, ХАМАС, ИШИД ва Жабхат Фатх аш-Шом каби террористик ташкилотларни узоқ вақтдан бери молиявий ва усуллар билан қўллаб-қувватлаб келган. Бу нарса аввалдан маълум экан, айнан бугун нимага 7 араб давлати (Саудия Арабистони, Бахрейн, Миср, Бирлашган Араб Республикалари, Яманнинг суннийлар қўлидаги қисмининг ҳокимияти, Ливия ва Малдив Жумҳурияти) Қатар билан дипломатик алоқаларни узганини тушуниб бўлмайди. Қатар бошқа араб давлатларининг Ямандаги шиалар оқимига яқин бўлган бўлган хусийлар ҳокимиятига қарши урушдан ҳам четлаштирилибди.
Тахмин қилиш мумкинки, яқинда АҚШ Президенти Доналд Трамп Саудия Арабистонида араб мамлакатларининг лидерлари билан учрашиб, уларга Эрон, Сурия ва Ямандаги шиалар ва шиаларга яқин бўлган бошқа оқимларнинг ҳокимиятларига қарши курашиш учун кўп қурол ва пул беришга ваъда қилгандан кейин, Қатар бунга қарши ҳаракатлар бошлаган бўлса керак. 7 араб давлатининг Қатар билан алоқаларни узиш қарори Эрон тарафидан қоралангани ҳам айнан шу тахминни тасдиқлайди. Ҳа, Ислом дунёси ичида мураккаб жараёнлар кетмоқда, агар Ислом дунёвийлик/секуляризм принципини иложи борича тезроқ қабул қилмаса, аҳвол бундан баттар бўлаверади.
Расмда – Қатарнинг пойтахти Доҳа.