02 October 2008
03:00 -
16:30 - "Эзгулик"чи Карим Бозорбой миршаббошининг ҳақоратига нишон бўлди

Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги мутасаддилари Ричард Фицморис (элчининг сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси) ҳамда Молли Стивенсон (элчилик матбуот атташъеси) Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаоллари билан учрашди. Гулистонда ташкилотнинг маҳаллий раҳбари, “Бирлик”чи Исроил Ризо етакчилигида ўтган учрашувда ҳуқуқ ҳимоячилари дипломатларга инсон ҳуқуқлари бўйича реал вазият, болалар меҳнати ҳамда сиёсий ҳуқуқлар юзасидан ўз мулоҳазаларини баён қилди.
Дипломатлар “Эзгулик”нинг вилоят бўлими фаолиятига ижобий баҳо берди. Жамиятнинг Гулистон шаҳар бўлими раиси Карим Бозорбой меҳмонларни кузатаркан, йўл-йўлакай болалар меҳнати экспулатациясини кўрсатиш мақсадида автомашина рулини далаларга бурди.
Дипломатларнинг ташрифидан аллақачон хабар топган, улар минган уловни таъқиб қилиб келаётган маҳаллий миршаблар болаларни пайкалдан ҳайдашга улгурди. Шунга қарамай ҳуқуқ ҳимоячиси ҳамда дипломатлар болалар билан суҳбатлашди, уларнинг иш шароити билан танишди. Меҳмонлар кетгач, Карим Бозорбойнинг ҳузурида пайдо бўлган Сирдарё вилоти ИИБ Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи, полковник Муса Ражабов уни ҳақоратлай кетди. Яқин кунларда ҳуқуқ ҳимоячисининнг танобини тортиб қўйиш билан пўписа қилиб, дўқ урди.
Жамият Марказий бошқаруви мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда назорат органларига мурожаат қилди, ўз фаолига провакация эҳтимолидан огоҳлантирди.
Мухбиримизнинг фикрича, АҚШ дипломатларининг жойларга чиқиб маҳаллий демократлар билан учрашуви, катта сиёсий воқеадир. Кўринишидан, АҚШ Марказий Осиёда ўз ролини ошириш учун қилаётган ҳаракатларини фақатгина расмий доираларда эмас, Ўзбекистон режимига мухолифатда бўлган демократлар даражасида ҳам олиб бормоқчи. Шубҳа йўқки, "Эзгулик" жамиятининг фаол ишлаши, "Бирлик"нинг қайтадан жонланиши ҳам Ғарб давлатларининг расмий вакилларига таъсир кўрсатмоқда.