08 February 2013
23:24 -
Тожикистон Россияда ишлаётган фуқароларининг аҳволини ўйламоқда, Ўзбекистон режимининг ҳеч нарса билан иши йўқ
ББСнинг рус хизматига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Россия ва Тожикистон биринчи марта Тожикистон фуқароларининг Россияда бўлишларига оид шартнома имзоладилар. Янги шартномада Тожикистон фуқаролари 15 кун ичида рўйхатга ўтиш ҳаққига эга бўлишлари расмийлаштирилган. Яқинда яна бир шарнома имзоланар экан. Бу шартномада Тожикистон фуқаролари 3 йилга ишлаш учун рухсат олишлари мумкинлиги белгиланади.
Ҳозирча рўйхатга ўтиш муддати 7 кун. Ишлаш учун эса, фақат бир йилга рухсат берилади. Янги шартнома тез кунларда кучга кириши керак.
Россияда 1 миллиондан ортиқ Тожикистон фуқароси ишлаётгани тахмин қилинади. Ўзбекистон фуқароларининг сони бундан ҳам кўп. Аммо иштони йўқ Ўзбекистон ҳукумати уларнинг тақдири билан мутлақо қизиқмайди. Ваҳоланки, айнан Россияда ишлаётган ўзбекистонлик мардикорлардан йилига Давлат Бюджетимизнинг яримича миқдорда ёрдам пули келади.
Эслатиб ўтамиз, “Бирлик” Партияси Ислом Каримга 5 аввал мурожаат қилиб, чет эллардаги ватандошларимизнинг муаммолари билан шуғулланадиган махсус вазирлик тузиш кераклигини айтганди.